• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ҳиндистон ва Хитой ўртасидаги баҳс: 60 йил аввалги уруш қайта бошланадими?

    Жанговар ҳаракатлар 60 йил аввал кузнинг эрта тонгида бошланди.

    1962 йил 23 октябрь куни Хитой аскарлари Ҳиндистон шимоли-шарқидаги кенг Ҳимолай минтақасига, Хитой ва Бутан билан чегарадош бўлган Шимоли-шарқий чегара агентлигига кириб, шиддатли равишда артиллериядан ўт очди.

    Ҳинд аскарлари Хитой даъвогарлик қиладиган Аруначал-Прадеш штатидаги Таванг яқинида, 2003 йил 31 октябрь

    Ҳинд аскарлари Хитой даъвогарлик қиладиган Аруначал-Прадеш штатидаги Таванг яқинида, 2003 йил 31 октябрь
    Фото: Getty Images

    Бугун эса у ерда Ҳиндистоннинг бир миллион аҳолига эга Аруначал-Прадеш штати жойлашган, Хитой эса ҳамон уни ўз ҳудуди деб даъво қилмоқда, икки томон ўртасида бир йилдан кўпроқ вақт давом этган сўнгги тўқнашув айнан шу ерда бўлиб ўтган.

    «Портлашлар натижасида осмон ёришиб кетарди ва тоғларда акс-садо берарди», — деганди Ҳиндистон армияси ҳарбий хизматчиси швециялик журналист ва «Хитойнинг Ҳиндистондаги уруши: дунё томидаги тўқнашув йўли» китоби муаллифи Бертил Линтнерга.

    Хитой аскарлари 17 нафар ҳинд аскарини ўлдириб ва яна 13 кишини асирга олиб, Ҳиндистон позициясини эгаллаб олди. Ғафлатда қолган ва яхши қуролланмаган ҳинд қўшинлари томонидан бироз қаршиликка учрагач, улар яна олға силжиди. Эртаси куни улар шу ерга яқин водийда жойлашган Таванг шаҳрини қўлга киритди.

    Хитойликлар жанубга қараб силжиди. Ноябрь ўрталарига келиб, улар Бомдила шаҳарчасигача етиб келди, у эса Ҳиндистонда гуллаб-яшнаётган чой боғлари, нефть конлари ва жут (каноп) плантациялари жойлашган Ассамдан бор-йўғи 250 км масофада эди.

    Кейин эса, 21 ноябрь куни хитойликлар ўт очишни тўхтатиш ҳақида эълон қилди ҳамда икки томон ўртасида Ҳақиқий назорат чизиғи деб аталувчи ва Британия назорати остидаги Ҳиндистон томонидан тузилган хариталарда белгилаб қўйилган чегарадан 20 км шимолга чекинди.

    Ҳинд офицерлари Ҳиндистон-Хитой чегарасидаги тўқнашувлар чоғида Ҳиндистон шимолидаги Ladaкх туманида қалъалардан бирини эгалламоқда, 1962 йил ноябрь

    Ҳинд офицерлари Ҳиндистон-Хитой чегарасидаги тўқнашувлар чоғида Ҳиндистон шимолидаги Ladaкх туманида қалъалардан бирини эгалламоқда, 1962 йил ноябрь
    Фото: Getty Images

    «Уруш тугаганди. Бир неча ҳафтадан кейин Хитой миллий озодлик армияси аскарлари тоғларнинг Хитой томонидан назорат қилинувчи қисмига ўтди», — дея қайд этади Линтер. Ҳиндистонликлар 1383 нафар аскар ҳалок бўлиб, қарийб 1700 киши бедарак йўқолганини маълум қилди. Хитой томонига кўра, ҳиндларнинг талафоти қарийб 4900 нафар қурбон ва яна 3968 нафар тириклайин асирга тушганлардан иборат бўлган.

    Ҳиндистонлик мудофаа таҳлилчиси ва янги «Ҳиндистон-Хитой чегарасини тушуниш» китоби муаллифи Манож Жоши айтишича, хитойликларнинг нима сабабдан чекингани номаълум.

    «Бу уларнинг таъминот линияси кенгайтирилгани туфайлимиди? Ёки улар АҚШ аралашувидан қўрқдими? Ё бўлмаса, улар ўзларининг шарқий чегара ҳудудлари бўйича даъволарига амин эмасмиди?» — деган саволларни кўтаради у.

    Баҳсли Хитой-Ҳиндистон чегараси учта ҳудудга бўлинган: Ladaкха атрофидаги ғарбий сектор; Ҳиндистоннинг Химачал-Прадеш ва Уттаракханд штатлари ва Тибет ўртасидаги чегаралардан иборат ўрта сектор; Аруначал-Прадешдаги чегарани ўз ичига олувчи шарқий сектор.

    Экспертлар айтишича, бу ҳақиқатан ҳам «мавҳум чизиқ» — ҳиндистонликлар уни 3488 км деб ҳисобласа, хитойликлар 2000 километрдан ошишини айтади, холос.

    Ҳиндистон чегаранинг ғарбий қисмида Хитой назорати остида бўлган Швейцария катталигидаги Аксай-Чин платосига даъвогарлик қилади. Хитойнинг эса Аруначал-Прадешга нисбатан даъвоси бор.

    Ҳинд аскарлари Аруначал-Прадешдаги чегара яқинида артиллерия қуроллари билан

    Ҳинд аскарлари Аруначал-Прадешдаги чегара яқинида артиллерия қуроллари билан
    Фото: Getty Images

    Ҳиндистон маълумотларига кўра, узунлиги 1126 км бўлган ва Хитой томонидан ҳеч қачон тан олинмаган, Аруначал-Прадешдаги шарқий чегара МакМехон чизиғи орқали шаклланган. У 1914 йилда Ҳиндистон ташқи ишлар вазири бўлган британиялик Генри МакМехон шарафига номланган.

    Осиёнинг энг йирик икки мамлакати ва ядро қуролига эга қўшнилар дунёда энг узоқ давом этган чегара баҳсларидан бири доирасида тўқнашувларни тўхтатиш ҳақида битим тузди. Иккала томон ҳам асосан тинчликни сақлаб турди, бироқ доимий равишда бир-бирини сулҳни бузишда ва бостириб киришда айблади.

    Аммо Хитой Аруначал-Прадешга нисбатан даъволаридан воз кечмади ва ҳалигача ҳудуднинг катта қисмини «Жанубий Тибет» деб атайди. Ўтган йили Хитой Фуқаролик ишлари вазирлиги баҳсли ҳудуддаги бир нечта жойларни қайта номлади, давлат ОАВлари эса Хитойнинг ҳудудий даъволари «тарихий ва маъмурий асосга эга экани» ҳақида ёзди.

    Ҳиндистон ва Хитой харитаси

    Баъзи таҳлилчилар айтишича, Пекин Аруначал-Прадешда Ҳиндистон билан чегара битими имкониятини кўрмоқда, гўёки, бу келишувга мувофиқ, Дели 1950 йиллардан буён босиб олинган ва фойдали қазилмаларга бой бўлган стратегик жойлашувга эга музли чўл — Аксай-Чин устидан Хитой суверенитетини тан олиши, Пекин эса бунга жавобан Ҳиндистоннинг Аруначал-Прадеш устидан суверенитетини тан олиши керак бўлади.

    Аммо Буюк Британиядаги Бирмингем университетидан доктор Серинг Топгял каби экспертлар вазият энди бундай эмас, деб ҳисоблайди.

    «Хитойнинг Тибет устидан назорат бўйича ишончи комиллиги ҳамда Аруначал-Прадеш ва Аксай-Чин билан айирбошлашга даъват ўртасида боғлиқлик бўлиши мумкин. Энди менинг фикримча, Хитой чегара баҳсига фақат ҳудудий ютуқлар ёки маҳаллий даражадаги йўқотишлар нуқтаи назаридан эмас, балки кенг миллий ва ташқи сиёсий манфаатларни ҳисобга олган ҳолда ёндашмоқда», — деди доктор Топгял.

    Илгари тўғридан-тўғри Деҳли томонидан бошқарилган Аруначал-Прадеш 1987 йилда штатга айланди. Шунингдек, ўтган йиллар ичида Ҳиндистон чегара бўйлаб мудофаа ва инфратузилмани кучайтирди ҳамда унга яқин ҳудудларда қишлоқлар барпо этмоқда.

    Ҳиндистон етакчиларининг Аруначал-Прадешга ташрифлари Пекиннинг ғазабига сабаб бўлди. 2008 йилда собиқ бош вазир Манмохан Сингх штатга келиб, йўллар қурилиши бўйича бир қатор лойиҳаларни эълон қилганида Хитой расман норозилик билдирди. Шунингдек, Пекин Осиё тараққиёт банки ушбу давлатга ажратган кредитга ҳам қарши чиқиб, базалари шу ҳудудда жойлашган ҳинд ҳарбий мансабдорлари ва офицерларига визалар беришни рад этди.

    2014 йилда бош вазир Нарендра Моди 2000 километрлик янги йўлларни қуриш ҳамда Аруначал-Прадешнинг олис ва ташландиқ туманларини ривожлантириш режасини эълон қилди.

    «Биз муносабатларни бузиш учун ҳеч нарса қилаётганимиз йўқ. Бу Хитойга нисбатан чақириқ ёки у билан рақобат нуқтаи назаридан эмас, балки ўз ҳудудимизни ҳимоя қилиш нуқтаи назаридандир», — деганди ўшанда асли шу штатдан келиб чиққан федерал вазир Кирен Рижижу.

    Хитойнинг нуқтаи назаридан олиб қараганда, Ҳиндистоннинг орзу-ҳавасларини тийиб туриш ва унинг хатти-ҳаракатларини, масалан, АҚШ билан ўсиб бораётган алоқаларини тартибга солиш воситаси сифатида Ҳиндистон билан чегара баҳсини, шу жумладан, Аруначал-Прадешга нисбатан даъвони сақлаб туриш стратегик маънога эга бўлиши мумкин, дейди доктор Серинг.

    «Хитойнинг барча қўшнилари билан чегара баҳслари ичида нега фақат Ҳиндистон билан баҳс очиқ бўлиб қолмоқда?» — деган масалани кўтаради у.

    Экспертлар сўзларига кўра, сўнгги тўқнашув юз берган Янсзи кам аҳоли яшайдиган ҳудуд бўлиб, Хитой томонидаги қишлоқдан атиги 5 км узоқликда жойлашган. У баҳсли чегара бўйлаб жойлашган ва иккала томон ҳам даъвогарлик қилаётган 12 та ёки ундан ҳам кўпроқ ҳудудлардан биридир.

    «Шарқий чегара, афтидан, яна кескинлашмоқда, — дейди Жоши. — Аммо бу мутлақо ҳайратланарли ҳолат эмас».

    ___________________

    9 декабрь куни Ҳиндистоннинг Аруначал-Прадеш штати ғарбидаги Таванг округида Ҳақиқий назорат чизиғи бўйлаб ҳинд ва хитой ҳарбийлари ўртасида тўқнашув бўлиб ўтгани хабар берилганди. АНИ агентлиги манбаларига кўра, иккала томондан ҳам бир неча ҳарбий хизматчи енгил жароҳатланган. Шундан кейин Ҳиндистон ва Хитой кучлари чегарадан олиб кетилган.

    Кейинроқ Ҳиндистон мудофаа вазири Ражнатх Сингх маълум қилишича, 9 декабрь куни Ҳиндистон ўз ҳудудига Хитой ҳарбийлари кириб келишининг олдини олган. «Хитой ва ҳинд қўшинлари ўртасида қўл жанги бўлиб ўтди. Ҳиндистон қўшинлари Хитой халқ озодлик армияси қўшинларининг ҳудудимизга киришига йўл қўймади», — деди у.

    16.12.2022, 09:14   Изоҳ (0)   14049
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Россия ўз йўқотишларини Ўзбекистон ва Тожикистондан келган меҳнат муҳожирлари ҳисобига тўлдирмоқда» — Украина қуролли кучлари штаби

    16.12.2022, 08:57

    Фақат Украина эмас: 2023 йилда қайси давлатларда уруш бошланиши прогноз қилинди

    16.12.2022, 06:00

    Босния ва Герцеговинага Европа Иттифоқига номзод мақоми берилди

    15.12.2022, 23:42

    Ҳиндистон ядро каллагини олиб юришга қодир баллистик ракетани синовдан ўтказди

    15.12.2022, 23:27

    «Дарё» кундалигида 15 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    15.12.2022, 22:00

    CNN телеканали Лувр музейида очилган «Ўзбекистон воҳаларининг мўъжизалари» кўргазмаси ҳақида репортаж тайёрлади

    15.12.2022, 21:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.