Франциянинг Лион шаҳри шарқий чеккасида жойлашган Волс-ан-Велейн коммунасида ёнғин содир чиқиб, ўн киши, жумладан, беш нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда Франция расмийларига таяниб «France.инфо» хабар бермоқда.
Франция ички ишлар вазири Жеральд Дарманиннинг сўзларига кўра, ҳалок бўлган болалар 3—15 ёш орасида эди.
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, 14 киши, жумладан иккита ўт ўчирувчи жароҳатланган. Тўрт нафар жабрланувчининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.
Ёнғин Тошкент вақти билан эрталабки 7:00 атрофида етти қаватли турар жой биносида бошланган. Ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум.
Шунингдек, бугун, 16 ноябрь куни Туркияда ёнидан полиция машинаси ўтаётган автомобиль портлаб кетгани, оқибатда полиция машинаси ағдарилиб, 8 нафар полициячи жароҳатлангани ҳақида хабар берилганди.
Россиянинг Хабаровск ўлкаси Нанай туманида эса шаҳарлараро қатновчи автобус ағдарилиши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)