Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бухоро вилояти Бухоро туманидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга йўлда фуқаролар томонидан йўл қоидалари бузилгани аниқланди. Ҳолат юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси маълумот берди.

Кадр: Telegram

Кадр: Telegram

Аниқланишича, ромитанлик ака-укалар кенжа укасининг тўйи эсда қоларли бўлиши учун тўй кортежига юк автомобиллари билан қўшилган. Йўл давомида улар ҳаракатланиш қоидаларини қўпол равишда бузиб, магистрал йўлни тўлалигича тўсиб олган.

М-37 йўли халқаро аҳамиятга эга бўлиб, ака-укаларнинг бу хатти-ҳаракатлари ўнлаб автомобиллар учун ЙТҲ ҳолатларини келтириб чиқариши мумкин эди.

«Нотўғри иш қиляпмиз деб ўйламагандик. Хато қилганимизни тушундик», — дейди улар. Ҳолат юзасидан ака-укаларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, машиналар жарима майдонига жойлаштирилган.

Мавзуга доир: Наманганда транспорт воситалари ҳаракатига халақит берган тўй кортежи автомобиллари жарима майдонига жойлаштирилди (видео)

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Андижондаги заправкада навбатсиз киришга уринган ҳайдовчи бир неча ИИБ ходимлари томонидан ушланди (видео)
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда нархларнинг ўсиши суръати январь ойида пасая бошлади
Маҳаллий
Тошкентда 12 ёшли қизнинг мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилди