• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ҳеч кимга таҳдид қилиш ниятим бўлмаган». Электр ва газдан шикоят қилганларга қамоқ ҳақида эслатган наманганлик депутат чиқишига изоҳ берди (видео)

    Наманганлик депутат Музаффар Жамолиддиновнинг Facebook’даги саҳифасига жойланган ҳамда электр ва газдан шикоят қилганларга «иссиқ ва ёруғ камералар» ҳақида эслатилган пости ижтимоий тармоқларда кескин эътирозларга сабаб бўлди. Пост кейинчалик ўчириб ташланган бўлса ҳам, унинг атрофидаги баҳс-мунозаралар ҳали тинганича йўқ. «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев депутат билан учрашиб, мазкур чиқишдан кўзланган мақсад-муддао ҳақида сўради.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    «Постимга шунчалик эътибор қаратилишини ўзим ҳам кутмагандим»

    Бундан 5 йил аввал, 2017 йили 10 ой давомида қамоқ эҳтиёт чорасида сақланганман. Суд тугаганидан сўнг озодликка чиққанман ва кейинчалик судланганлик ҳолати олиб ташланган. Шундан келиб чиқиб, ҳаётда электр ва газ танқислигидан ташқари бошқа ташвишлар ҳам борлиги, уларнинг олдида бу муаммолар у қадар аҳамиятли эмаслигини назарда тутиб, пост қўйгандим. Лекин барча ҳам мени танимаслиги, ўтмишимдан хабардор эмаслиги, бошқача тушунишлари мумкинлигини ўйлаб кўрмаган эканман.

    Постни кечки пайт жойлагандим, чарчаган эканман, кўзим илинибди. Орадан икки-уч соат ўтиб қарасам, постнинг остида 1,5 мингдан ортиқ изоҳ турибди. Уларнинг аксарияти ўта салбий эди. Тўғриси, буни ўзим ҳам кутмагандим — шунча одам мени кузатиши, фикримга муносабат билдиришини. Шундан сўнг бу постни ўчириб ташладим ва кейинроқ асл мақсадим баён қилинган иккинчи постни жойладим. Лекин унга деярли ҳеч ким эътибор бермади, тушунишни ҳам истамади. Биргина «Дарё» нашрида ушбу изоҳ чоп этилди, бунинг учун таҳририятдан миннатдорман.

    «Депутатлик сўровларимнинг катта қисми айнан газ, электр, сув ва йўл муаммоларига тегишли»

    Кўпчилик фикрларимни очиқдан очиқ таҳдид сифатида қабул қилибди. Бунга ваколатли шахс, яъни жазоловчи орган одами бўлмасам, қандай қилиб кимнидир қўрқитишим мумкин? Депутат ўзи асли халқ вакили бўлса. Депутатлик фаолиятим давомида 16 нафар фуқарога нисбатан қўзғатилган жиноят ишларида жамоатчилик ҳимоячиси бўлиб иштирок этган эканман. Улардан 6 нафарини кафиллигимга олганман. Уларга қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлаш ҳақида судларга киритган илтимосномаларим қаноатлантирилиб, ўша фуқаролар ҳозир очиқда, ишлаб, ўқиб юрибди.

    Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

    Депутатлик давримда, яъни 2019 йилдан бери турли идора ва ташкилотларга 19 та депутатлик сўрови, 32 та мурожаат йўллабман. Улар орасида айнан ўша газ, электр, сув ва йўл муаммолари бор.

    Вилоятда йўл учун ажратилган маблағнинг катта қисми депутатлик ҳудудимга тўғри келар экан. Иккита маҳаллани ўзида 17 километр асфальт бўлибди. Тўғри, булар давлат маблағи билан бўлади, лекин бунинг ортидан кимдир елиб-югуриши, дастурларга киритиш учун жон куйдириши керак-ку?

    «Кимгадир маддоҳлик қилишга эҳтиёжим йўқ»

    Айрим изоҳларда мени «маддоҳ» деб аташибди. Кимгадир маддоҳлик қилишга эҳтиёжим йўқ, чунки тадбиркорлик билан шуғулланганман, маблағим етарли. Полиграфия ва дарвоза тайёрлаш корхоналаримиз бор, қўл остимизда 50 нафардан ортиқ одам ишлайди. Аслида жавобгарликка тортилишимга ҳам шу тадбиркорлик фаолияти сабаб бўлган. Очиғини айтаман, 5-6 йил аввал ҳозирги инсонпарварлик сиёсати ва тадбиркорларга ижобий муносабат бўлганида бундай қора кунлар бошимга тушмасди ҳам. Ота-онам, оиламни ҳақорат қилишибди. Уларда нима айб? Ота-онам мен ва укаларимни эл корига ярайдиган инсонлар этиб вояга етказишга ҳаракат қилишган, биз билан доим фахрланишни исташади.

    «Бошимдан ўтганлари катта сабоқ бўлди»

    Асосий хулоса шуки, нафақат депутат, балки ҳар қандай одам чиқишларига, ижтимоий тармоқларда жойлаётган постларига эътиборлироқ бўлиши керак экан. Шахсий ҳаётидаги муаммоларни халқ ташвиши билан аралаштирмаслиги ва бу орқали омманинг ғазаб-нафратини қўзғатмаслиги керак экан. Сўзларимни нотўғри тушунган барчадан бунинг учун яна бир бор узр сўрайман.

    Бошимдан ўтганлари мен учун катта сабоқ бўлди. Ўзим қўйган пост ортидан юзага келган талқин ва танқидларни муҳокама қилиб ўтирмасдан, депутатлик ваколатимни муддатидан аввал тугатиш ҳақида ариза бердим. Энди уни кўриб чиқиш кенгашга ҳавола.

    Мавзуга доир: Электр ва газдан шикоят қилган фуқароларни қамоқ билан «огоҳлантирган» депутат ўз хоҳишига кўра ариза ёзди

    14.12.2022, 21:59   Изоҳ (0)   14995
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хорижда қийин аҳволга тушганларнинг кўпчилигини ишлаш учун норасмий кетганлар ташкил қилади — Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

    14.12.2022, 21:54

    «2023 йилдан фуқароларни Япония ва Исроилга ишлаш учун юбориш йўлга қўйилади» — Афзал Эрматов

    14.12.2022, 21:21

    Бу йил 35 минг нафар фуқаро чет элга ишлаш учун жўнатилди – Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

    14.12.2022, 20:56

    Ўзбекистонга даволаниш учун энг кўп қайси давлат фуқаролари келаётгани маълум қилинди

    14.12.2022, 20:32

    Тошкентда Nexia-3, Lacetti ва Labo тўқнашиб кетди (фото)

    14.12.2022, 20:08

    «Ўғриликни бўйнингга ол, чиқариб юборамиз дейишди». Танзила Норбоеванинг хонадонига ўғриликка тушганликда гумонланган аёл унга ИИБ ходимлари куч ишлатганидан шикоя...

    14.12.2022, 19:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30

    Трамп Путиннинг бутун Донбассни эгаллаш талабини қўллаб-қувватлади — ОАВ

    Дунё | 17 август, 18:40

    Путин Шавкат Мирзиёевга Аляскадаги саммит ҳақида маълумот берди

    Ўзбекистон | 17 август, 18:08
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.