2022 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистонда маҳаллий йўналишларда ҳаво транспортида йўловчи ташиш нархлари октябрь ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 6,5 фоизга ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, ҳаво транспортида маҳаллий йўналишларда йўловчи ташиш нархлари йил бошидан буён ўртача 3,8 фоизга арзонлашгани кузатилган.
Ўзбекистонда ҳаво транспортида йўловчи ташиш нархлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан, яъни йиллик нисбатда ўртача 2,7 фоизга арзонлашган.
Шунингдек, 2022 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон ҳаво йўллари орқали 3 млн йўловчи ташилган.
Ҳаво йўллари орқали йўловчи ташишда 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда йўловчилар сони 43,5 фоизга ошган.
Изоҳ (0)