• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Қариган чоғингизда мен сизнинг эмас, сиз менинг хизматимни қиляпсиз, дерди». Жасур Рафиқовнинг онаси унинг армони ҳақида (видео)

    «Дарё» интернет нашрининг YouTube’даги каналида собиқ «Уммон» гуруҳи хонандаси Жасур Рафиқовнинг онаси билан суҳбат ташкил этилди. Ноила Рафиқова ўғлининг ҳаётдаги сўнгги армони ва ҳаётининг сўнгги кунлари ҳақида сўзлаб берди.

    — Ўғлим ўлимидан аввал «Қариган чоғингизда суянчиқ бўладиган фарзанд бўлолмадим. Сизларга хизмат қилмоқчи эдим. Аксинча сизлар менга хизмат қилаяпсизлар», деб кўп айтарди.

    Чунки дадаси иккимиз ҳам кун-тун ёнида ҳамроҳ эдик. «Онажон, соғайиб кетсам жамоатга чиқиб намоз ўқисам», деб ният қиларди. «Насиб қилса, ниятларингга етасан, Аллоҳдан сўраганларим бор», деб тасалли берардим.

    Бир куни дўсти Шоҳруҳга ҳам бу ҳақида гапирган экан. «Мендан кейин онамга қийин бўлади», деган гапларини айтиб берганида ўзимни йиғидан тутиб туролмадим.

    Ўлимидан 10 кун аввал «Онажон туғилган кунингизга нима қиламиз?» деб сўраб қолди. «Ўғлим совғанг эмас, соғлининг керак», деб кулгандим. Ўтган йили туғилган кунимни нишонламаймиз, деганимда ҳам уйга ҳаражат қилиб, яқинларни меҳмонга чақирганди. Жасур кўчада эмас, уйда меҳмон кутишни яхши кўрарди.

    Ҳатто, «Уммон» гуруҳи танилган вақтда ҳам бирор марта туғилган кунини кўчада ўтказганини эслолмайман. Жасур ўксиб қолмасин деб катта акаси унинг номидан ҳам гул олиб келибди. Жасур гулни бериб маҳкам бағрига босди. Қарангки, ўша гул ҳалигача турибди, аммо ўғлим йўқ, — дейди Ноила Рафиқова.

    Она фарзандини сақлаб қолиш учун икки йил давомида интернетдаги онкологияга оид мақола ва китобларни ўқиб чиққани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Ўғлим тушкунлика тушиб қолмади. Бошида шиш бўлса-да, шапкасини бостириб, тўй ва чойхоналарга борарди. Ташқаридан кўрган инсон уни касал деб ўйламасди. Беш маҳал намоз ўқишни канда қилмасди, ака-укаларини ҳам намоз ўқишга даъват қиларди. Аммо шу йилнинг февраль март ойида умуртқасида касаллик зўрайиб кетгани учун бутунлай тўшакка михланиб қолди.

    Таниш-билишлардан қаерда яхши шифокор ёки табиб ҳақида эшицам, албатта унга олиб борардим. Бир табибга ихлос билан қатнаб юрди. «Ўғлим сен мендан даво топмаяпсан, натижа кўраётганим йўқ. Сенинг касалинг илм-у амал билан боғлиққа ўхшаяпти», деганди. Бу гапни Зоҳид ҳам кўп айтарди. «Бизга кўз теккан, сеҳр қилишган», деб гапирганида Жасур кулиб қўярди.

    Маҳаллий кимётерапия топдим. Ўшани олгач, аҳволи ижобий томонга ўзгарди. Аммо охирги муолажани олгандан кейин негадир ўзини ҳолсиз сезаётгани ҳақида айтиб қолди. «Секундомер ишга тушган, она» деган гапни кўп айтарди.

    14 ноябрь куни кечаси оғир нафас олаётганини эшитиб, ёнига бордим. «Сув ичасанми Жасур» десам индамасди. Икки қўлини кўкрагиги қўйиб ётарди. Ўша лаҳзада «Секундомер ишга тушган, она» деган гапининг маъносини тушундим.

    Ўғлим иймон билан бу ёруғ оламдан ўтганидан хурсанд бўламан.

    Баъзи эркаклар хотини кетиб қолгач, айш-ишратга берилади. Ёки ўлим соати яқинлашаётганини сезиб, тушкунликка тушиб қолади. Аммо ўғлим ибодатда бу дунёни тарк этди.

    Ўғлимнинг маракалари ўтгач, Даврон Кабулов 3 кун бел боғлаб тургани ва кетиш олдидан «Жасур концерт берганимизда 10 кун ёнимизда турганди, унинг менда ҳаққи бор», деб 500 АҚШ доллари ташлаб кетгани ҳақида айтишди.

    Дўстлари бу пулга масжидга гилам олиб, эҳсон қилишибди. Жуда қувондим, илоҳим савоби ўғлимга етиб борсин, — дейди Ноила Рафиқова.

    Мавзуга доир:

    «Ҳиндистонга бормайман деб туриб олди». Жасур Рафиқовнинг онаси Сардор Раҳимхон унинг даволаниши учун 25 минг доллар бермоқчи бўлгани ҳақида (видео)

    «Ҳаётдаги кетма-кет зарбалар ўғлимни касал қилди». Марҳум хонанда Жасур Рафиқовнинг онаси билан суҳбат (видео)

    13.12.2022, 10:55   Изоҳ (0)   21788
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Юлдуз Усмонованинг ноодатий туғилган куни, «Ўрикзор»да нон сотган Феруза Норматова, тўйларга бепул чиқаётган Нилуфар Усмонова

    12.12.2022, 22:57

    «Ҳиндистонга бормайман деб туриб олди». Жасур Рафиқовнинг онаси Сардор Раҳимхон унинг даволаниши учун 25 минг доллар бермоқчи бўлгани ҳақида (видео)

    12.12.2022, 15:37

    Вояга этган фарзандлари билан чинакамига фахрланадиган машҳурлар (фото)

    12.12.2022, 10:48

    «Ҳаётдаги кетма-кет зарбалар ўғлимни касал қилди». Марҳум хонанда Жасур Рафиқовнинг онаси билан суҳбат (видео)

    11.12.2022, 22:44

    «Ўртадаги 13 ёш фарқ паспортдаги рақамлар холос»: актёр Хью Жекман рафиқаси билан бирга ўтказган яхши-ёмон кунлари ҳақида

    11.12.2022, 19:45

    Хит бўлган биргина қўшиғи туфайли умрининг охиригача етадиган бойлик орттирган юлдузлар (видео)

    11.12.2022, 16:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.