• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Ўртадаги 13 ёш фарқ паспортдаги рақамлар холос»: актёр Хью Жекман рафиқаси билан бирга ўтказган яхши-ёмон кунлари ҳақида

    Хью Жекман омадли одамлардан бири, чунки у бир умр бирга бўладиган кўнглидаги аёлни учратган. Деборра-Ли эса актёрдан 13 ёш катта бўлса-да, бу ёш фарқи ошиқлар учун тўсиқ бўлолмади.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    1995 йилда Хью Жекман Ғарбий Австралия санъат академиясини тамомлагандан кейин ўзининг биринчи лойиҳаларидан бири бўлган «Коррелли» сериалида рол ўйнайди. Унинг учун бу фильм шон-шуҳрат чиптаси эди, тез орада актёрнинг ҳаёти бутунлай ўзгаради.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Айнан суратга олиш майдончасида Жекман 20 йиллик тажрибага эга бўлган актриса, режиссёр ва продюсер Деборра-Ли Фернесс билан танишади.

    Актёр ўша кунни худди кечагидек эслайди:
    Мени машинада олиб кетишди, Деб эса олдинги ўриндиқда ўтирарди. Бу лаҳзани ҳеч қачон унутмайман. У хавфсизлик камарини ечди-да, орқасига ўгирилиб, қўлини менга узатди. Қуёшдан сақлайдиган кўзойнагини ечиб: «Салом, мен Деборра-Ли Фернессман. Танишганимдан хурсандман», — деди. Ўшанда «Менга бу қиз ёқиб қолди» деб ўйлаганим ҳамон ёдимда.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Жекман юрагида Фернессга бўлган ҳисни аниқ билса-да, уни учрашувга таклиф қилишни ёки туйғуларини қандай изҳор қилишни билмас эди. Ахир улар ҳамкасб эдилар. Бу хотира ҳам унинг онгида муҳрланиб қолади.

    «Деб билан қадрдон дўст бўлиб қолгандик, уни севиб қолганимни англадим. Бундай бўлиши мумкин эмасди. Бу нопрофессионаллик», — деб ўртоқлашади актёр. Шу сабабли Жекман актриса билан муносабатларини тўхтатишга қарор қилади.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Вақт ўтиши билан Жекман ҳамкасбига эътибор бермаслик тўғри йўл эмаслигини тушунади ва стратегиясини бироз ўзгартиришга қарор қилади. Хью уни 20 киши билан бирга уйига кечки овқатга таклиф қилади. Ўша оқшом актёр кутмаган воқеа содир бўлади.

    У менга қараб «Бир ҳафтадан бери мен билан гаплашмаётганингни пайқадим. Нима бўляпти?» деди. «Сени яхши кўраман. Лекин бу ўтиб кетади, кечирасан», — дедим жавобан. У эса ҳайратланиб «Ростанми? Сен ҳам менга ёқасан», — деди. Мен бундай жавобни хаёлимга ҳам келтирмагандим, — деб эслайди актёр.
    Ахир Дебора бу кечки овқатга келиш учун Мик Жаггер таклиф қилган учрашувдан воз кечганди.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Кейинги ҳафталарда жуфтлик муносабатларини сир сақлашга ҳаракат қилди, аммо барча уринишлар бесамар кетди. Уларнинг орасидаги туйғу шу қадар аниқ эдики, ижодий жамоа ҳаммасини тушунди.

    Аввалига Фернесс ҳамкасби, бу ҳам майли, ўзидан анча ёш йигит билан муносабатга киришиш керакми ёки йўқлигига шубҳа қилди. У ҳатто бир муддат Жекманни тарк ҳам этди, лекин кейинроқ фикрини ўзгартирди. Охир-оқибат улар бирга бўлишга қарор қилишди.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe
    Танишганларидан 4 ой ўтгач, Жекман Фернессга дизайни устида ўзи ишлаган унаштирув узугини ҳадя қилади. Актриса шундай эслайди:
    У заргарлик буюмлари ва олмослар ҳақида ҳеч нарса билмагани учун жуда хавотирда эди. Заргарнинг олдига бориб: «Мен айнан қандай узук олишни билмайман, маслаҳат беришингиз учун Деб ҳақида бир оз гапириб бераман», дебди. Бечора заргар 1,5 соат мен ҳақимдаги битмас-туганмас ҳикояларни тинглабди.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Учрашганларидан 11 ой ўтгач, Фернесс ва Жекман Австралиянинг Виктория шаҳрида никоҳдан ўтишади. Жекман маросимда бир-бирига бериладиган узукларнинг дизайнини ҳам ўз зиммасига олган эди.

    Уларнинг ҳаёти фақат бахтли дақиқаларга тўла бўлади, деб ўйлаш мумкин. Аммо ҳаммаси осон бўлмайди.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe
    Улар турмуш қурганларида Фернесс 40 ёшда эди, шунинг учун эр-хотин тезроқ фарзанд кўришни хоҳлашади. Аммо барча уринишлар муваффақиятсиз тугайди. Жекман бу ҳақда шундай деди:
    Биз ҳаракат қилдик, аммо натижа бўлмасди, қийин дамлар эди. Фернесснинг ҳомиласи нобуд бўлган кун ҳеч қачон ёдимдан чиқмайди... Бу ҳақда гапира олганимдан хурсандман. Қийин кунлар ўтиб кетди.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Кўп уринишлардан сўнг Жекман ва Фернесс бошқа йўл билан ота-она бўлишга қарор қилишади. 2000 йилда эр-хотин фарзанд асраб олишади. Улар янги оила аъзосига Оскар Максимилиан деб исм беришади.

    Актрисанинг сўзларига кўра, уларнинг иккаласи ҳам Оскарнинг биологик онаси кўзи ёриган палатада бўлган. Жекман ҳатто чақалоқнинг киндигини ўзи кесган ва бола дарҳол актрисанинг қўлига берилган.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    5 йил ўтгач, оила Ава Элиот исмли қизни асраб олишади.

    Актёр уларни асраб олган ота-оналар эмас, ўзиники деб билишини ва фарзандлари ҳам худди шундай фикрда бўлиши учун қўлидан келганини қилаётганини айтади. Қийинчиликларга қарамай, Жекман ва Фернесс ўзлари орзу қилган оилани қуришди.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe
    Эр-хотин ҳар доим бир-бирларини қанчалик севишларини бутун дунёга кўрсатишга ҳаракат қилишади. Мисол учун, 2016 йилда улар ҳамма ишини ташлаб, бир ҳафтага Кариб денгизига кетишди. 2 йилдан сўнг эса Италиянинг Капри шаҳрига саёҳат қилишди. 2021 йилда севишганлар кумуш тўйларини нишонлаб, Жекман ўз бахтини ижтимоий тармоқларда баҳам кўрди.
    Сен билан ўзимни жуда яхши ҳис қиламан, Деб. Илк учрашганимизданоқ бирга бўлишимизни билардим. Ўтган 25 йил ичида севгимиз янада кучайди. Ҳаётимни оилам ва сен билан ўтказаётганимдан чексиз миннатдорман. Ва бу ҳали бошланиши. Деб, мен сени чин юракдан севаман!

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Бу йил Жекман ва Фернесс тўйларининг 26 йиллигини нишонладилар. Шунча вақт ўтса-да уларнинг бир-бирига бўлган ҳис-туйғулари янада кучайганга ўхшайди.

    Биргаликда ўтказган йиллар давомида ҳурмат, муҳаббат ва ўзаро ишонч орадаги 13 ёш фарқдан ҳам кўпроқ нарсани англатади. Уларнинг ҳикояси ёш ҳақиқий севги учун паспортдаги рақамдан бошқа нарса эмаслигини исботлайди.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Мавзуга доир: 

    • «Менинг энг хавфли душманим ўзим эканимни биламан» — актриса ва хонанда Линдси Лоҳан 3 ёшида бошланган карьерасидаги туб бурилишлар ҳақида
    • Голливуд юлдузи Жулия Робертс карьерасидан 20 йиллик танаффус олишга нима туртки бўлгани ҳақида гапирди
    • «Ҳаммаси қаҳвахонадан бошланган»: Кемерон Диас ва Дрю Берриморнинг вақт синовидан ўтган дўстлиги (фото)

    11.12.2022, 19:45   Изоҳ (0)   23565
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хит бўлган биргина қўшиғи туфайли умрининг охиригача етадиган бойлик орттирган юлдузлар (видео)

    11.12.2022, 16:08

    Антонио Бандерас «Шрек» мультфильмининг экранларга қайтишига ишора қилди

    11.12.2022, 13:50

    Instagram: Алла Пугачёвага айланган Дилноза Кубаева, Севинч Мўминова имижини ўзгартирди, ҳамкасбларига «тош отган» Нилуфар Ҳамидова

    10.12.2022, 22:46

    Скарлетт Йоханссон, Лесли Хемилтон ва эгизаги бор бошқа машҳурлар (фото)

    10.12.2022, 21:41

    «Менинг энг хавфли душманим ўзим эканимни биламан» — актриса ва хонанда Линдси Лоҳан 3 ёшида бошланган карьерасидаги туб бурилишлар ҳақида

    10.12.2022, 18:22

    Instagram: Ойхон Ифорзода ҳаётидаги қувончли кун, кўпкарида қатнашган Ҳосила Раҳимова, орзуси ушалган Лола

    09.12.2022, 22:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.