Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда Учтепа тумани фаоллари билан йиғилиш ўтказмоқда. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Давлат раҳбари, бугунги кундаги вазиятни телевизорда кўрган бошқа, ижтимоий тармоқлар орқали кўрган бошқа, жонли кўрган бошқалигини айтди.
«Мен бугун сизлар билан келгусида қилишимиз керак бўлган ишларни гаплашиб оламан. Бугун Учтепада олдиндан тайёрланган кўчаларга эмас, бошқа кўчаларга кирдим, аҳвол қониқарли эмас.
Менинг тўртта вакилим ойлик оляпти, улар уялмайдими бу ҳолатни кўриб? Мен сизлардан сўраб кўчаларга кирмайман. Барча жойда аҳвол яхши бўлиши керак. Кўп қаватли уйларнинг олдида қор куралмаган, натижада муз бўлиб қолган», — дейди президент.
Изоҳ (0)