Мексиканинг Гомес-Паласио шаҳридаги уйлардан бирида етти нафар Ўзбекистон фуқароси ушлаб турилгани ҳақида хабар берилган эди. ТИВ расмий вакили ахбороти ушбу фуқаролар ҳақида маълумот берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси зудлик билан Мексиканинг АҚШдаги элчихонаси, Миграция миллий институти ва ушбу мамлакатнинг бошқа муассасалари билан музокаралар олиб борди.
Натижада дипломатик миссия маълумотларига кўра, ҳозирга қадар барча фуқаролар қўйиб юборилган ва Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган. Уларнинг ҳаётига ҳеч қандай таҳдид йўқ. Барча фуқароларнинг шахси аниқланган.
Мексикалик ҳамкорлар билан Ўзбекистон фуқароларига консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)