Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан музокара ўтказади.
ТИВ матбуот хизматининг хабар беришича, 12—14 декабрь кунлари Владимир Норов бошчилигидаги делегацияси АҚШга ташриф буюради. Вашингтон шаҳрида делегация Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик мулоқотининг иккинчи йиғилишида иштирок этади.
Ташриф доирасида Владимир Норов АҚШ давлат котиби Энтони Блинкендан ташқари мамалакатнинг бошқа расмийлари билан ҳам музокаралар ўтказади.
Мавзуга доир: Ўзбекистон АҚШ билан фаол ва конструктив сиёсий мулоқотни давом эттиради