Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида боғча мудиралигига номзод собиқ раҳбарнинг ўғли ва қизи томонидан калтаклангани хабар берилди. Бу ҳақда Telegram’даги Қитмир мухбир каналида хабар берилди.
Мазкур воқеани вилоят мактабгача таълим бошқармаси ва Миришкор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати тасдиқлади.Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёдаги боғчаларнинг бирида содир бўлган воқеа сифатида видеоматериал эълон қилинган. Бу юзасидан шуни маълум қиламизки, ҳолат Миришкор туманидаги 12-давлат мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган. Ташкилотга директор тайинланиш жараёни, кузатув кенгаши пайтида ўзаро жанжал келиб чиққан. Соғлиги ёмонлашгани айтилаётган аёлга тез фурсатда биринчи ёрдам кўрсатилган ва аҳволи ўнгланиб, уйига кетган, — дейилади вилоят Мактабгача таълим бошқармаси ахборот хизмати берган маълумотда.Бошқарманинг қўшимча қилишича, ҳолатга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан аниқлик киритилмоқда.
Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади, — дейилади бошқарма расмий ахборотида.Мазкур ҳолат бўйича «Дарё»га қўшимча ахборот берган Миришкор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Азизбек Яздурдиев воқеа ўтган шанба куни содир бўлганини билдирди.
Мудираликка икки нафар номзод билан суҳбат ўтказилиши керак бўлган. Шу куни икки номзод томонлар бир-бири билан уришиб қолишган экан. Воқеа жойига ҳокимлик вакиллари ҳам етиб бордик. Воқеа шанба куни бўлгани учун боғчада болалар бўлмаган. Жанжаллашаётган томонларга боғча таълим-тарбия маскани эканини айтиб, бу ерда жанжал қилиш яхши эмаслигини тушунтирдик, — дейди Азизбек Яздуирдиев.Азизбек Яздурдиевнинг маълумот беришича, ҳолат масъуллар эътиборига олинган.
Мавзуга доир: Самарқандда ўқувчининг онаси «замдиректор»ни калтаклади