Ўзбекистонда 11 декабрь куни 122 кишида коронавирус қайд этилди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 6 нафари Бухоро вилоятида,
- 2 нафари Жиззах вилоятида,
- 2 нафари Наманган вилоятида,
- 1 нафари Самарқанд вилоятида,
- 5 нафари Фарғона вилоятида,
- 2 нафари Хоразм вилоятида,
- 21 нафари Тошкент вилоятида,
- 83 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.