Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманидаги «Боғизағон» подстанциясида ёнғин юзага келганди. ФВВ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 11 декабрь куни соат 19:51 да Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани «Боғизағон» МФЙда жойлашган 16 минг кВт НИМ подстанциясида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВБга хабар келиб тушган. Шунга кўра иккита ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига 20:08 да етиб борган ва ёнғин соат 21:40 ўчирилган.
Ёнғин натижасида подстанцияни ичидаги мойи ёниб зарарланган. Ҳеч қандай портлаш ҳолатлари рўй бермаган. Ёнғиндан ён-атрофдаги биноларга зарар етмаган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин оқибатида туманнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилиш кузатилган.