• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Дарё» кундалигида 12 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    «Дарё» нашри 12 декабрда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.

    Эрдўғон Грецияни Тайфун баллистик ракетаси ҳужумидан огоҳлантирди

    Агар Греция АҚШдан олинган қуролларни Додеканес архипелагига юборса, бу Анқаранинг Тайфун баллистик ракетаси билан жавоб қайтаришига сабаб бўлади, дея огоҳлантирди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон.

    «Ҳозир биз ўз ракеталаримизни ишлаб чиқаришни бошлаганмиз, бу грекларни қўрқитмоқда. Тайфун десангиз, греклар қўрқиб кетади ва ‘У Афинага зарба беради’, дейди. Ҳа, зарба беради, агар сиз ороллар учун Америкадан нимадир сотиб олишга уринсангиз, Туркия каби давлат бирор чора кўриши керак», — деган Туркия президенти.

    Тайфун ракетаси Туркия ҳарбийлари томонидан октябрь ойида синовдан ўтказилган эди. Туркия матбуоти манбаларининг қайд этишича, Тайфун ракеталари Туркияда бир неча йил давомида яширин равишда ишлаб чиқилган. Мамлакат расмийларининг таъкидлашича, ракета 561 км масофани 456 сонияда босиб ўта олади.

    Эрдўғоннинг таҳдидларида гап Додеканес ороллари гуруҳи ҳақида кетмоқда. Ороллар узоқ вақт давомида Усмонли империяси, 1912—1947 йилларда эса Италия томонидан назорат қилинган — бу 1923 йилда Лозанна шартномаси билан тасдиқланган.

    Иккинчи жаҳон урушидан сўнг, Буюк Британия ва Греция олдидаги оролларни назорат қилиш Париж тинчлик шартномасига биноан, Грецияга топширилди. Туркия даъво қилишича, архипелагнинг қуролсизлантирилган мақомига қарамай, Греция оролларда ҳарбий салоҳиятини оширмоқда.

    Греция эса Анқара оролларда қуролли кучларнинг бўлиши ҳақидаги шартномаларни нотўғри талқин қилаётганини таъкидлаган.

    Россия ҳарбийлари Эрон дронларидан қайта фойдаланишни бошладими?

    Американинг Урушни тадқиқ қилиш институти (ISW) ўзининг кунлик шарҳида ёзишича, Россия қўшинлари Украина ҳудудига зарбалар беришда Эронда ишлаб чиқарилган учувчисиз учар қурилмалардан фаолроқ фойдалана бошлаган.

    ISW қайд этишича, Россия ҳарбийлари уч ҳафталик танаффусдан кейин, 7 декабрь куни Украина ҳудудига зарбалар бериш учун Эрон дронларидан фойдаланишни қайта бошлаган. Шундан бир неча кун аввалроқ NBC News телеканали Оқ уйдаги манбаларига таяниб, Россия ҳукумати дронлар эвазига Эронга «мисли кўрилмаган даражада» ҳарбий ва техник кўмак кўрсатаётгани ҳақида ёзганди.

    ISW фикрича, Россия ҳарбийлари, катта эҳтимол билан, Эрондан дронларнинг янги партиясиниолган ёки яқин кунларда уларнинг етказиб берилиши кутилмоқда. Бундан ташқари, шарҳ муаллифлари Россия қўшинлари дронлардан фойдаланмаган уч ҳафта давомида уларни тўплаш билан шуғулланганини ҳам истисно қилмаяпти.

    Зеленский  Киев Америка билан ўз позицияларини мувофиқлаштириб олганини айтди 

    Украинанинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини кучайтириш Вашингтон учун устувор вазифа. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден украиналик ҳамкасби Владимир Зеленский билан телефон суҳбатида айтиб ўтди, дейилади Оқ уй сайтидаги баёнотда.

    Зеленский Байден билан музокаралардан сўнг ўзининг Telegram каналида видеомурожаат эълон қилди. Унга берган изоҳида Украина президенти Киев G7 саммити олдидан «Америка билан ўз позицияларини мувофиқлаштириб олганини» ёзган. G7 таркибига Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, Франция, Япония ва АҚШ киради, шунингдек, саммитларда Европа Иттифоқи ҳам иштирок этади. Г 7 нинг навбатдаги саммити онлайн форматда бўлиб ўтади ва унда Украина иштирок этади.

    Эслатиб ўтамиз, Украина Россиянинг мамлакат инфратузилмасига берган сўнгги зарбаларидан кейин Ғарб давлатларини ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини қўллаб-қувватлашни кучайтиришга чақирганди.

    Ўзбекистоннинг «Ипотека банк»и Венгрияга сотилди

    Бугун, 12 декабрь куни Тошкент шаҳрида «Ипотека банк»даги давлат улушини хусусийлаштириш бўйича шартномани имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

    Тадбирда бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев нутқ сўзлаб, Ўзбекистон банки биринчи марта хорижий компанияга сотилганини айтди.

    Венгриянинг OTP банкининг Ўзбекистонга кириб келиши рақамлаштириш, банк хизматлари сифатини янада оширишига ишонамиз. Қолаверса, бу келишув икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиради. Биринчи марта хорижий банк Ўзбекистон банкини сотиб олмоқда.

    «Ипотека банк» Ўзбекистондаги бешинчи йирик банк бўлиб, умумий бозорнинг 8,5 фоизини ташкил этади ва 1,6 миллиондан ортиқ мижозга эга.

    Тадбирда OTP банки бошқарув раиси Шандор Чанйи узоқ муддатли мақсад OTP Group’ни Ўзбекистон банк бозорининг асосий иштирокчисига айлантириш эканини айтди. «Ипотека банк» АТБ бошқаруви раиси Элёр Иномжонов банк сотилган нархни очиқлашни истамади. Унинг айтишича, шартнома якунланса, умумий нарх айтилади.

    «Биринчи босқичда банкнинг 75 фоиз давлат улуши сотилади. Қолган 25 фоизи 3 йил давомида Молия вазирлиги қўлида қолади. Якунда қолган 25 фоиз ҳам OTP банкка ўтади», — деган у.

    Маълум қилинишича, 2020 йил охиридан бошлаб OTP банк Ўзбекистон ҳукумати билан Ўзбекистонда банк секторини хусусийлаштиришда иштирок этиш имкониятлари бўйича музокаралар олиб бормоқда. 2021 йилнинг кузидаги музокараларда томонлар «Ипотека банк»ни сотиб олиш имконияти бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолаган бўлса, бугун олди-сотди шартномасини имзолади.

    12.12.2022, 22:00   Изоҳ (0)   7888
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Смартфонлар семизликни келтириб чиқариши мумкин — олимлар

    12.12.2022, 21:35

    Исроил хавфсизлик кучлари 16 ёшли фаластинлик қизни ўлдирди

    12.12.2022, 21:12

    «Путин вафот этса, Украинадаги уруш тугайди» — Зеленский

    12.12.2022, 21:01

    Греция ҳукумати Европарламент вице-президентининг активларини музлатиб қўйди

    12.12.2022, 20:22

    Хитой ва Ҳиндистон ҳарбийлари ўртасида тўқнашув юз берди

    12.12.2022, 20:00

    Мексикада гаровда ушланган етти нафар ўзбекистонлик қутқарилди (фото)

    12.12.2022, 19:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қорақалпоғистон ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18

    Путин самолётини АҚШнинг қирувчи самолётлари ҳимоя қилади

    Дунё | 15 август, 21:56

    Деҳлидаги Ҳумоюн мақбараси яқинидаги бинонинг томи қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 15 август, 21:27

    Ўзбекистонда айрим шахслар учун чет элга чиқишга қўйиладиган тақиқ кучайтирилади

    Ўзбекистон | 15 август, 21:05

    Қуёшда катта тешик пайдо бўла бошлади 

    Дунё | 15 август, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.