Мексиканинг Гомес-Паласио шаҳридаги уйлардан бирида етти нафар Ўзбекистон фуқароси ушлаб турилгани аниқланди. Бу ҳақда El Siglo de Torreon хабар берди.
Маълум қилинишича, жабрланувчилар орасида беш нафар эркак, бир аёл ва вояга етмаган бола бор. Улар автобусда Қуйи Калифорнияга кетаётганида Гомес-Паласиода тўхташ вақтида ҳужумга учраган. Жиноятчилар ўзбекистонликлардан 1,2 минг доллар талаб қилган, бироқ фуқароларда пул бўлмаган. Шунинг сабабли номаълум шахслар товламачиликни давом эттириш учун жабрланувчиларни хусусий уйга олиб келган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ўзбекистонликларни қўйиб юборган ва уларни ҳимоя қилиш ҳамда тегишли ёрдам кўрсатиш учун Миллий Миграция институтига юборган.
Мавзуга доир: Қозоғистонда эксплуатация қилиш мақсадида мажбуран ушлаб турилган 10 нафар ўзбекистонлик қутқарилди
Изоҳ (0)