Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бразилия терма жамоаси устози Тите истеъфога чиқди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Бразилия ЖЧ—2022 чорак финал баҳсида Хорватия билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Пенальтилар сериясида эса 4:2 ҳисобида хорватлар ютиб кетди. Шундан сўнг Тите истеъфога чиқиш борасида ариза топширди.

«Оғриқли мағлубият. Бу даврнинг якунланиши эди. Ҳа, давр якунланди, бу ҳақида 1,5 йил олдин ҳам айтгандим.

Қилган ишимни баҳолашга қодир эмасман. Вақт ўтиши билан бунга ўзингиз баҳо берасиз. Ҳозирги мағлубиятдан сўнг, имкониятим ҳам йўқ», — дейди 61 ёшли мутахассис.

Тите 2016 йилдан буён «пентакампионлар» бош мураббийи сифатида фаолият олиб бораётганди. Унинг қўл остида жамоа 2019 йилда Америка Кубогида зафар қучган, 2021 йилда эса Америка Кубоги финалига қадар етиб борган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ота боласини, ака укасини танимайди, чанг-тўзон, терлаб-пишиб ҳар ким улоқни тақимига босиш қайғусида” — Пискентдаги кўпкаридан фоторепортаж
Маҳаллий
Туркиядаги даҳшатли зилзилада 3 419 киши ҳалок бўлди — воқеа тафсилотлари (видео)
Маҳаллий
Ангренда 19 ёшли қиз ўз жонига қасд қилди