Биринчи рақамли террорчи — АҚШ чангалидан қочиб қолган жанг ёхуд Тора Бора ғорларида нималар бўлган эди?
11 сентябрь воқеаларидан сўнг АҚШ Усома бин Ладенга қарши ов бошлади. Афғонистонга босқиндан атиги бир неча ой ўтиб жанглар унинг тоғлар орасидаги яширин қароргоҳи — Тора Бора ғорларига етиб келди. МРБ ва АҚШ армиясининг махсус кучларига фақат бир топшириқ берилган эди: Усомани ўлдириш. Бир неча кун давом этган жангларга қирувчи ва стратегик бомбардимончи самолётлар жалб этилди. Ҳатто АҚШ инвентаридаги энг йирик бомбадан фойдаланилди. Шунга қарамай, Ал-Қоида раҳбари Тора Борадан қочиб қутулди. Мақолада бу қандай юз бергани ҳақида сўз боради.