Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Американинг The New York Times газетасида ишловчи 1000 дан ортиқ ходим 40 йил ичида биринчи марта 24 соатлик иш ташлаш эълон қилди, деб ёзмоқда Deutsche Welle.

Фото: Видеодан кадр

Фото: Видеодан кадр

Нашр маълумотларига кўра, иш ташловчилар NewsGuild of New York касаба уюшмаси ва газета ўртасида иш ҳақини ошириш ва масофадан туриб ишлаш имконияти бўйича янги келишув узоқ вақтдан бери тузилмаётганига норозилик билдирмоқда. Касаба уюшмаси даъво қилишича газета раҳбарияти атайлаб вақтни чўзиб, «адолатли шартнома» имзоламаяпти.

«Ходимлар расман ишни тўхтатиб туриш ҳақида эълон қилди, бу компанияда сўнгги 40 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи шундай ҳолат. Севимли ишингиздан воз кечиш осон қарор эмас, лекин бизнинг аъзоларимиз таҳририятни яхшилаш учун ҳамма нарсани қилишга тайёр », — дейилади NewsGuild’нинг Twitter’даги баёнотида.

NewsGuild касаба уюшмаси ташкилотнинг виждонан музокара олиб боришга қодир эмаслигини таъкидлаб, шартнома муддатини 8 декабрь тунигача белгилаган. Янгиликлар бўлими ходимлари ва касаба уюшмасининг бошқа аъзолари 2021 йилнинг март ойидан бери давом этаётган музокаралардан чарчаганини айтмоқда — ўшанда сўнгги шартномалар муддати тугаганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Молия
Чорва молларидан автомобилгача: нега ўзбекистонликлар ўз жамғармаларини банкда сақламайди?
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди