Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ бугун, 9 декабрь куни Россия ва Хитойга қарши янги санкциялар жорий этишни режалаштирмоқда. The Wall Street Journal’нинг расмийларга таяниб ёзишича, ушбу мамлакатларда инсон ҳуқуқлари бузилиши, шунингдек, Пекиннинг Тинч океанида ноқонуний балиқ овлашни қўллаб-қувватлаётгани муносабати билан чекловчи чоралар кўрилмоқда.

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

Нашр ёзишича, санкцияларнинг аксарияти Магницкий қонунига мувофиқ амалга оширилади. Санкциялар рўйхатига Қўшма Штатлар томонидан коррупция ва инсон ҳуқуқларини бузишда айбланганлар киритилади. Манбаларга кўра, Вашингтон санкциялар остида қолган россиялик юқори мартабали амалдорларнинг активларини музлатиб қўяди. Шунингдек, уларга АҚШга кириш ва ҳар қандай бизнес алоқалари тақиқланади.

Манбаларнинг қўшимча қилишича, чеклов чоралари Россиянинг бир қанча мудофаа саноати корхоналарига нисбатан қўлланилиши мумкин. WSJ маълумотларига кўра, Вашингтон наздида Тинч океанида ноқонуний балиқ овлаш билан шуғулланадиган 170 та Хитой ташкилоти ҳам санкциялар остида қолади.

Маълумот учун Магницкий қонуни 2012 йил декабрь ойида АҚШда қабул қилинган. Бу Россияда инсон ҳуқуқларининг бузилишига алоқадор шахсларга нисбатан шахсий санкцияларни қўллаш имконини беради. Қонун халқаро молиячи Уильям Браудерга солиқлардан қочишда ёрдам берганликда айбланиб, Москва қамоқхонасида вафот этган Сергей Магницкий номи билан аталган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов