Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида 3 декабрь куни Cobalt йўлдан ўтаётган она ва болани уриб юборди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлик хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Кадр: Telegram

Таъкидланишича, 1973 йилда туғилган V.И. Cobalt автомобилини Зулфияхоним кўчасида бошқариб кетаётиб, пиёдалар — 1991 йилда туғилган З.П. ва унинг фарзанди — 2016 йилда туғилган К.М.ни уриб юборган.

Оқибатда пиёда З.П. тан жароҳатлари билан касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Фарзанди К.М.нинг аҳволи қониқарли бўлгани учун тиббий кўрикдан сўнг уйига юборилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзгатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ота боласини, ака укасини танимайди, чанг-тўзон, терлаб-пишиб ҳар ким улоқни тақимига босиш қайғусида” — Пискентдаги кўпкаридан фоторепортаж
Маҳаллий
Ўрта Чирчиқда 400 нафар ўқувчи мактаб биноси олиб қўйилгани сабаб дарсга боролмаётгани хабар берилди. Зоир Мирзаев ҳолатга эътибор қаратди
Маҳаллий
Туркиядаги даҳшатли зилзилада 3 419 киши ҳалок бўлди — воқеа тафсилотлари (видео)