Бир неча кун муқаддам Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов маҳаллий ОАВга берган интервьюсида Россия билан табиий газ бўйича ҳамкорлик ҳеч қандай сиёсий шартлар асосида эмас, фақатгина тижорий келишув бўйича шартнома тузилишини айтган эди.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам вазирнинг ушбу сўзларини тасдиқлади.
Ҳеч ким газ эвазига сиёсий шартлар қўяётгани йўқ.
Гап фақатгина иштирокчи мамлакатлар манфаатларини кўзлаган ҳолда тижорий келишув ҳақида кетяпти. Бу борадаги ишлар давом этмоқда, — дея таъкидлади Песков.Россия президенти матбуот котиби Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги газ бўйича уч томонлама ҳамкорлик ҳақида тўхталди.
Ҳар қандай давлат ўз энергоресурсларини сотишда тижорий шартномаларга асосланади. Ҳеч ким газ эвазига сиёсий шартлар қўйилиши ҳақида гапирмади, бу ҳақда умуман гап бўлиши мумкин эмас, — деди у.
Изоҳ (0)