Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Кейинги йилларда Ўзбекистонда аҳоли сонининг ортиши, янги корхоналар очилиши, янги уй-жойлар қурилиши, ёқилғи сифатида газдан фойдаланаётган автомобиллар сонининг ортиши оқибатида энергия ресурсларининг истеъмоли кескин ортиб бормоқда. Шу билан бирга, Совет даврида излаб топилган ва ўзлаштирилган табиий газ конларининг ресурслари деярли тугаган. Янги конларни ўзлаштириш эса кам бўлмаган маблағларни талаб этади. Газ учун белгиланган паст ва дотация қилинаётган нарх тармоққа сармоя жалб қилишга тўсқинлик қилмоқда.

Вазиятни ижобий томонга ўзгартириш учун эса ҳозирда газ оқимлари ижтимоий инфратузилма фойдасига тақсимланмоқда. Бугунга келиб, миллий газ экспорти бутунлай тўхтатилган. Аҳоли эҳтиёжини таъминлаш учун эса газни импорт қилиш чоралари кўрилмоқда.

Ўзбекистонда юзага келган энергия таъминотидаги мавжуд вазиятга изоҳ бериш, тақчилликлар сабалари ва уларни бартараф этиш учун кўрилаётган чора-тадбирлардан аҳолини хабардор қилиш мақсадида, Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов жамоатчиликка мурожаат қилди.

Вазирнинг таъкидлашича, ҳозирги об-ҳаво шароити жиддийроқ талафотларнинг олдини олиш мақсадида режали чекловлар ўрнатишни тақозо этмоқда.

Қозоғистон ва Россия билан иттифоқ яратиш учун сунъий тақчиллик яратиляптими?

Жўрабек Мирзамаҳмудов «Ўзбекистон—Қозоғистон—Россия газ иттифоқини ташкил этиш ва халқни бунга ихтиёрий рози қилиш мақсадида энергия соҳасида сунъий тақчиллик яратилаётгани ростми?» саволига жавоб бериб, электр энергиясидаги узилишлар ташқи факторларга боғлиқ бўлмаган ҳолат эканини айтиб ўтди.
Ўзимизнинг ички истеъмолимизнинг ошиши, иқтисодиётимизнинг, аҳоли сонининг кўпайиши ортидан энергия ресурсларига бўлган талаб ва эҳтиёж кескин ошиб боряпти. Бу бизнинг айбимиз, етарли даражада, етарли ҳажмда шу эҳтиёжни қондира олмадик.

Ички бозорни ресурслар билан таъминлашга ҳаракат қилиняпти, лекин шунга қарамай, маълум ҳажмда импорт қилишга ҳам эҳтиёж туғиляпти. Ҳозир бу масалани ечиш мақсадида қандайдир альянс, иттифоқларга қўшилиш эмас, қўшни давлатлардан бизнинг эҳтиёжимиз учун зарур бўлган ресурсларни ички истеъмолни таъминлаш мақсадида импорт қилиш ишлари олиб бориляпти.

Бунда бирор бир энергия тармоқларини кимгадир бериб юбориш орқали эмас, олди-сотди, тижорий шартномалар орқали ҳамкорлик қилиш бўйича музокалар олиб бориляпти, — дейди вазир.

АЭС — нажотми?

Ўзбекистонда атом электростанцияси қурилса, электр энергия етишмовчилиги қай даражада бартараф этилади? Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг айтишича, ҳозирда АЭС қуриш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
 Ҳозирда биз режалаштирган, музокаралар олиб борилаётган атом электростанцияси қувватини оладиган бўлсак, бу иккита 1200 мегаваттли ВВР дейилади. Шунақа қурилмалар асосида қуриш режалаштирилган.

Бу 2400 мегаватт атом электростанцияси бир йилда 18 миллиард киловатт соат электр энергия ишлаб чиқариш ва буни асосий қисмини электр тармоқларга узатиш имконини беради.

Бу ҳозирги истеъмолнинг 20-22 фоизини ташкил қилади. Атом электростанцияси қурилиши муддатини инобатга олиб айтадиган бўлсак, ўша вақтдаги истеъмолнинг 10-15 фоизини ташкил қилади, — деб жавоб берди у.

Veolia компанияси нега иссиқлик таъминотини ўчирди?

Вазир «Veolia Energy» Тошкент шаҳрида иссиқлик етказиб берилмаётганига ҳам тўхталиб ўтди. Хўш, компания бу ҳолатни қайта ҳисоб-китоб қилиб чиқадими?
Veolia компанияси иссиқлик таъминотини бошқарувга олган. Унга бир қатор мажбурият ва вазифалар юкланган. Агар температура режими таъминланмаса, шартномада белгиланган нормалар асосида қайта ҳисоб-китоб қилиниши шарт.

Асосий муаммо — бу табиий газ босимининг пасайиши ва оқибатда етарли даражада иссиқлик генерация бўлмаётгани, истеъмолчиларга етказиб берилмаётгани. Бу борада ҳозирги кунда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши тайёрланяпти. Хорижий ҳамкорлар билан музокаралар олиб бориляпти. Биринчи ўринда Тошкент шаҳридаги барча йирик иссиқлик марказларини модернизация қилиш ва кейинчалик барча шаҳарлардаги мавжуд иссиқлик марказларини давлат-хусусий шерикчилик тамойиллари асосида модернизация қилиш кўзда тутилган. Бу иқтисодий тарафдан жуда самарали бўлади.

Бундан ташқари, Veolia компанияси иссиқлик етказиб бериш тизимлари бўйича ҳам модернизация қилиш, тармоқларни алмаштириш бўйича мажбуриятларни бўйнига олган. Бу белгиланган муддатларда дастур асосида амалга оширилади, — деди Жўрабек Мирзамаҳмудов.

Ўзбекистонга энергия ресурслари Россиядан келтириладими?

Энергетика вазирининг таъкидлашича, ҳозирги кунда мамлакат электр энергияни Туркманистондан импорт қиляпти.

«Ёзги даврда Қирғизистон ва Тожикистондан импорт қиламиз. Қозоғистон, Россия, Туркманистондан нефть ва нефть маҳсулотларини импорт қиламиз. Ички истеъмолни таъминлаш учун. Қолган ресурслар ҳозирги кунда Россиядан импорт қилинмаяпти», — дейди у.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Молия
Ўзбекистондаги энг фаол банклар рейтинги янгиланди. Нималар ўзгарди?
Маҳаллий
Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга қамалди, журналист Лолагул Қаллиханова суд залидан озод қилинди 
Спорт
Фигурали учиш бўйича Ўзбекистоннинг 10 карра чемпиони Татьяна Малининанинг 18 ёшли ўғли АҚШ чемпионига айланди