Япониянинг Sony корпорацияси бош технологи Хироаки Китано компания инсон шаклидаги роботлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Технология нуқтаи назаридан дунёнинг бир қанча компаниялари, шу жумладан бизда ҳам гуманоид роботлардан фойдаланиш истиқболли экани маълум бўлиши биланоқ уларни тезда яратиш учун етарли даражада тўпланган технологияларга эга, — деди Хироаки Китано.
Sony — кўп тармоқли профессионал электроника, видео ва мусиқа контенти, компьютер ўйинлари ва молиявий хизматлар компанияси.
Бу дунёдаги энг йирик медиа корпорациялардан бири бўлиб, шўъба корхоналари кинофильмлар, телевидение ва мусиқа дастурлари, видео ўйин приставкалари ва компьютер ўйинларини ишлаб чиқаради.
Хусусан, корпорация Sony Music Entertainment рекорд лейблига, Columbia Pictures ва TriStar Pictures киностудияларига, шунингдек, МGM фильмларининг тўлиқ архивига (Американинг Comcast компанияси билан биргаликда) эгалик қилади.
Холдингнинг бошқа бўлинмалари молиявий хизматлар (ҳар хил турдаги суғурта, лизинг фаолияти, кредитлаш) соҳасида ишлайди.
Изоҳ (0)