• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Намангандаги кўмир машмашаси: аҳоли учун кўмир сотиб олиш — оворагарчилик, раҳбарлар эса кўмирга талаб унинг сифати яхшилигидан демоқда (видео)

    Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида кўмир олиш учун юзага келган навбатлар акс этган видео тарқалди. «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев мутасаддилар билан учрашиб, вилоятда кўмир таъминоти борасидаги вазиятни ўрганди.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    «Маҳалла раиси кўмир олиб келиб беришини кутолмайман»

    «Кўмиртаъминот» МЧЖ вилоят филиали Учқўрғон туман бўлими бошлиғи Ҳакимжон Бойматовнинг айтишича, жорий йил 23 ноябрь куни туманга 10 та вагонда 670 тонна кўмир келган. Келтирилган кўмир вагонлардан туширилиб, ажратилгунига қадар кўмирхона дарвозаси ярим соат чамаси ёпилган ва видеода акс этган вазият, яъни аҳолининг дарвоза олдида тўпланиб қолиши рўй берган. Шундан сўнг маҳалла раислари иштирокида олиб келинган маҳсулот тақсимот қилиниб, манзилларига етказилган.

    Дарвоза олдида навбат кутган аёллардан бирининг айтишича, кўмир олиш учун беш кун давомида бу ерга келган ва ниҳоят маҳсулот олишга муваффақ бўлган.

    Биз томонларда газ йўқ, свет жуда кўп ўчади. Уйимда ногирон болам бор, унга шароит қилиб беришим керак. Маҳалла раиси кўмир олиб келиб беришини кута олмайман, — дейди у.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Биз маҳалла раиси олиб келиб тарқатгунича кутдик. Уйда уч хўжалик яшаймиз, шу сабаб бизга 1 тонна кўмир беришди. Хонадонимизда учта печка ёнарди. Ҳозир битта хонани электрда иситяпмиз, иккита печкага кунига 5 килодан кўмир соламиз. Маҳалладан бериладиган кўмирнинг каттасиям, майдаси ҳам бор. Майда, уқаланиб кетадиганини баклажкага солиб, кейин печка ичига ташлаймиз, зўр ёнади, — дейди туманнинг «Қумтўғон» маҳалласида яшовчи Азиза Ниёзова.

    Туманнинг «Намуна» маҳалласида яшовчи Ойбек Йўлдошевнинг айтишича, кўмирни имкон борича ёзда олиб, ғамлаб қўйиш керак. «Ёзда килосини 950 сўмдан қилиб, 1 тонна катта кўмир олганмиз. Ҳозир шу кўмир 1500 сўмдан 2000 сўмгача сотиляпти», — дейди у.

    Фото: Учқўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

    Учқўрғонда кўмир олиш учун навбатлар кузатилгани ҳақида видеолар тарқалганидан сўнг вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов туманга етиб борган. У бу ерда мутасаддилар иштирокида аҳоли хонадонларига кўмир етказиб бериш ҳолатини муҳокама қилиб, кўмир олишдаги тартибсизликлар, аҳоли кўмир етказиш жадвалидан вақтида хабардор қилинмаганини танқид қилган, аҳоли эътирозини келтириб чиқаришга йўл қўйганлар фаолиятини ўрганиб чиқиш ва айбдорларга чора кўриш бўйича кўрсатма берган.

    «Бу йил маҳаллий кўмирнинг сифати анча яхши, шу учун талаб ҳам юқори»

    «Кўмиртаъминот» МЧЖ вилоят филиали иқтисодчиси Анваржон Йўлдошевга кўра, вилоятга жорий йилда жами 308 минг тонна кўмир етказиб бериш режаси тузилган. Бундан 210 минг тоннаси (2021 йилда 190 минг тонна бўлган) аҳоли, 98 минг тоннаси эса бюджет муассасаларига тўғри келади. Боғча, мактаб ва шифохона каби бюджет ташкилотларига кўмир етказиб бериш режаси тўлиқ бажарилган, аҳоли бўйича эса 75 фоизни ташкил этмоқда. Йил охирига қадар бу режа бажарилиши, келгуси йил январь—февраль ойларида эса режадан ташқари яна 32 минг тонна маҳсулот етказиб берилиши таъкидланмоқда.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    У туманларда кўмир олиш учун навбатлар юзага келаётганига изоҳ берар экан, буни маҳаллий кўмир сифати анча яхшилангани ва аҳоли қаҳратон қишга астойдил тайёргарлик кўргани билан изоҳлади.

    «Кўмиртаъминот» МЧЖ вилоят филиали иқтисодчиси Анваржон Йўлдошев.

    «Кўмиртаъминот» МЧЖ вилоят филиали иқтисодчиси Анваржон Йўлдошев.
    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Олдинлари аҳолига БР маркали кўмир берилган бўлса, бу йил БЗР маркали, яъни сифати анча яхши бўлган ва майдаси кам кўмир етказилмоқда. Қолаверса, телеканаллар, ижтимоий тармоқларда бу йил қиш қаттиқ келиши ҳақида кўп гапирилди, шунинг учун ҳамма кўмир ғамламоқда. Яна бир гап, кўмир нархи 2019 йилдан бери ўзгармай келяпти, тоннаси 300 минг 300 сўмдан иборат. Фақат кўмир тарқатиш шохобчаларидан то маҳаллаларга етиб боргунича транспорт харажатлари қўшилиб, бу нарх охирги манзилда 400-450 минг сўмга айланиши мумкин. Ҳозир вилоят учун ҳафтасига 100 вагон, ўртача 7 минг тоннадан кўмир оляпмиз. Талаб ошгани сари вагонлар сони ҳам кўпайиб бораверади, — дейди у.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Наманган шаҳрида аҳоли хонадонларига кўмир етказиб берилиши учун масъул бўлган Баҳром Ғозиевнинг таъкидлашича, ҳар бир хўжалик учун бир ойда 500 килограмм кўмир берилиши белгиланган. Шунингдек, ўзгармаган нархларда ҳам кўмир олишга имкони йўқ эҳтиёжманд оилалар ҳам ҳисобга олинган. Уларга шу пайтга қадар 25 тонна бепул кўмир етказиб берилган.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Кўмир бозорида нима гап?

    Наманган шаҳрининг Тахтакўприк даҳасида вилоятдаги энг катта кўмир бозори жойлашган. Бу ерда асосан Қозоғистон ва Қирғизистон кўмирлари сотилади. Қозоғистон кўмирини уйларни иситиш учун, Қирғизистон кўмирини эса ошхона, қаҳвахона ва ресторанлар учун харид қилишади.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Бозорда хориж кўмири майда-йириклиги ва ёнишига қараб 1700 сўмдан 2000 сўмгача сотилмоқда. Ўтган йили бу нарх ўртача 1500 сўмга тенг бўлган.

    Сотувчи Абдулаҳад Эргашев.

    Сотувчи Абдулаҳад Эргашев.
    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Сотувчи Абдулаҳад Эргашев бу йил савдо анча сустлигини, аҳоли асосан маҳаллий кўмирни харид қилаётганини, бир кунда ўртача 1,5–2 тонна кўмир сотилаётганини айтмоқда. Мавсум эса қисқа, февраль ойига бормай тугайди.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Ижтимоий тармоқ фаоли Икромжон Мамадалиевнинг айтишича, хориж кўмирининг калорияси баланд, бир тоннаси маҳаллий уч тонна кўмирнинг ўрнини босади. Қолаверса, хориж кўмири туфайли ис гази чиқиши муаммоси деярли мавжуд эмас.

    Ижтимоий тармоқ фаоли Икромжон Мамадалиев.

    Ижтимоий тармоқ фаоли Икромжон Мамадалиев.
    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Шу сабабли ўзига мурожаат қилган эҳтиёжманд, етим болаларни тарбиялаётган оилаларга хориж кўмиридан етказиб бераётган экан. Бу йил шу тариқа хабар олинган хонадонлари сони элликдан ошибди. «Сизга ўхшаш ташаббускор ва ҳимматли инсонлар кўпаяверсин» дея миннатдорлик билдирдик бунга жавобан.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    06.12.2022, 18:07   Изоҳ (0)   11808
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Солиқ кодексининг иккита моддасига ўзгартириш киритилмоқда

    06.12.2022, 17:53

    Тошкентда зўравонликка қарши кураш бўйича халқаро анжуман — суратларда

    06.12.2022, 17:44

    Саида Мирзиёева: «Оиладаги зўравонликни росмана жиноят деб баҳолаш вақти келди»

    06.12.2022, 17:10

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига тўртинчи кун кўтарилди

    06.12.2022, 17:02

    ЎзМУда йўқолган 2,6 млрд сўмлик нодир қўлёзмалар иши бўйича аппеляция шикояти натижалари эълон қилинди

    06.12.2022, 15:47

    Ўзбекистонда тиббиёт муассасалари фаолиятини мувофиқлаштирувчи штаб ташкил этилди

    06.12.2022, 15:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Саудия Арабистони клублари Винисиус трансферидан воз кечди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.