Ўзбекистонда изғиринли кунлар шароитида тиббиёт муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигида узлуксиз иш олиб борадиган штаб ташкил этилди.
Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, 5 декабрь эрталабки соат 08:00 дан 6 декабрь 08:00 гача мазкур штабга Ўзбекистондаги тез тиббий ёрдам хизмати фаолияти бўйича қуйидаги маълумотлар келиб тушди.
«103» хизматида:
2 733 та тиббиёт бригадаси фаолият кўрсатди.
Тез ёрдамга 37 336 та чақириқ келиб тушди.
Энг кўп чақириқлар:
- Андижон вилояти — 4 491 та;
- Фарғона вилояти — 4 450 та;
- Наманган вилояти — 3 821 та;
- Тошкент шаҳри — 3 665 та;
- Тошкент вилояти — 3 178 та.
Шу куни 2 568 нафар чақалоқ дунёга келди.
Коронавирус аниқланган беморлар сони 120 кишини ташкил этди. Уларнинг 31 нафари 18 ёшгача бўлганлар, 89 нафари эса катталардир. Касаллик аниқланганларнинг 79 нафари шифохонага ётқизилди.
Изоҳ (0)