Келаётган ҳафта бошида Ўзбекистоннинг аксарият қисмида қор ёғиши ҳақида хабар берилган эди. «Ўзгидромет» 5 декабрь, душанба куни қор ёғадиган ҳудудларни эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-5 даража совуқ, кундузи 1-3 даража совуқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, баъзи жойларда 15-20 даражагача совуқ, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, баъзи жойларда 15 даражагача совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, Навоий вилоятининг шимолида кечаси 12-17 даража совуқ, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 3 даражагача совуқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятда ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ , 3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-14 даража совуқ, кундузи эса 0-5 даража совуқ бўлади.
Мавзуга доир: Қамчиқ довонида 4 декабрдан бошлаб ҳафта давомида қор ёғиши кутилмоқда
Изоҳ (0)