Ўзбекистон 2022 йилнинг январь—октябрь ойларида хорижга қиймати 5 млн долларга тенг бўлган 25 мингта мобил телефонларни экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Телефон экспорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 10,5 минг донага ошган. Импорт эса худди шу даврда 153,7 мингтага ошган.
Ўзбекистон 10 ойда энг кўп телефон экспорт қилинган давлатлар орасида Россия етакчилик қилмоқда — 16,8 минг дона.
Бу борада кейинги поғоналарда Украина ва Қозоғистон бормоқда — мос равишда 5,3 минг дона ва 2,9 минг дона.
Ўн ойда Ўзбекистонга энг кўп телефон эса Хитойдан олиб келинган — 1,8 млн дона. Бу борада 247,5 мингта билан БАА иккинчи ўринда бормоқда.
Изоҳ (0)