Дунё бўйлаб ўтказилган янги сўровнома натижаларига кўра, Нью-Йорк ва Сингапур яшаш учун энг қиммат шаҳарлар деб топилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Economist Intelligence Унит (EIU)нинг Worldwide Cost of Living ҳисоботига кўра, дунёнинг 172 та йирик шаҳарларида яшаш нархи ўтган йил давомида ўртача 8,1 фоизга ошган. Бунга Украинадаги уруш ва таъминот занжиридаги кескинликлар сабаб бўлган.
Ушбу рейтингда ўтган йили учинчи ўринни эгаллаган Тель-Авив ўз ўрнини сақлаб қолди, Гонконг ва Лос-Анжелес эса яшаш учун энг қиммат шаҳарлар бешлигини якунлади.
Осиё шаҳарларида бошқа жойларда кузатилган нархларнинг кескин кўтарилиши юз бермади.
Рейтингда кузатилган асосий ўзгаришлар қуйидагича:
- Токио ва Осакада фоиз ставкалари пастлигича қолиб, мос равишда 24 ва 33-поғонага тушиб кетди.
- Сурия пойтахти Дамашқ ва Ливиянинг Триполи шаҳри дунёдаги энг арзон жойлар сифатида қайд этилди;
- Сидней кучли экспорт миллий валюта курсини кўтарганлиги сабабли кучли ўнталикка кирди;
- Сан-Франциско ўтган йилги 24-ўрнидан 8-ўринга кўтарилди;
- Хитойнинг энг қиммат олтита шаҳри рейтингда юқорига кўтарилди, Шанхай эса кучли йигирматаликка кирди.
Украинадаги уруш, Ғарбнинг Россияга нисбатан санкциялари ва Хитойнинг зеро Cовид сиёсати таъминот занжири муаммоларини келтириб чиқарди. Улар фоиз ставкаларининг кўтарилиши ва валюта курсининг ўзгариши билан биргаликда бутун дунё бўйлаб яшаш харажатлари инқирозига олиб келди, — дейди EIU’нинг бутун дунё бўйлаб яшаш нархи бўйича раҳбари Упасана Дутт.
Унга кўра, рўйхатдаги 172 шаҳарда 20 йил ичида кузатилган энг кучли ўртача нархларнинг ўсиши қайд этилди.
Жорий йилнинг август ва сентябрь ойларида ўтказилган сўровномада дунёнинг 172 шаҳридаги 200 дан ортиқ маҳсулот ва хизматлар бўйича 400 дан ортиқ индивидуал нархлар таққосланган.
2022 йилдаги дунёнинг энг қиммат 10 та шаҳарлари:
- Сингапур — 1;
- Нью-Йорк, АҚШ — 1;
- Тель-Авив, Исроил — 3;
- Гонконг, Хитой — 4;
- Лос-Анжелес, АҚШ — 4;
- Цюрих, Швейцария — 6;
- Женева, Швейцария — 7;
- Сан-Франциско, АҚШ — 8;
- Париж, Франция — 9;
- Копенгаген, Дания — 10;
- Сидней, Австралия — 10.
Аввалроқ экспатлар учун яшаш ва ишлаш шароити энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинганди.
Изоҳ (0)