Ҳиндистоннинг Бирлашган миллатлар ташкилотидаги вакили Ручира Камбож мамлакатнинг Россия–Украина урушига нисбатан позицияси маълум қилди. Бу ҳақда Tribune India хабар берди.
Камбожнинг сўзларига кўра, Ҳиндистон пассивликдан йироқ, мамлакат доимо томонларни тинчликка чақиради ва ҳар икки томони билан мулоқотни давом эттиради. Бундан ташқари, Ҳиндистон Украинага инсонпарварлик ёрдами, жумладан, 12 та дори-дармон партиясини жўнатди.
Расмийнинг таъкидлашича, Ҳиндистон бўйича мўътадил позициялар билан ҳаракат қилмоқда ва урушаётган томонлар ўртасида кўприк қурмоқда. Камбож Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг АҚШ Ҳиндистонни Россия ва Хитойга қарши позицияга йўналтираётгани ҳақидаги баёнотига муносабат билдирган.
«Ҳиндистон катта давлат ва ўз эркин ва мустақиллигини ғурур билан сақлаб келмоқда», — деган у.
Март ойида Лавров АҚШ Россия билан ўзаро алоқада бўлган давлатларга, жумладан, Ҳиндистон, Миср, Туркияга босим ўтказишга ҳаракат қилаётганини айтганди. Сиёсатчи 1 сентябрда эса АҚШнинг Ҳиндистон ва бошқа давлатларни Россияга қарши санкцияларга қўшилишга мажбурлаётгани ҳақида маълумот берган.
Изоҳ (0)