Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Германия Украинага қўшимча «Гепард» ўзиюрар зенит қуролларини юборади. Бу ҳақда Германия канцлери Олаф Шольцга таяниб, BBC ва CNN хабар бермоқда.

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

«Биз яқиндагина қўшимча ‘Гепард’ етказиб бериш имкониятларини ишга туширдик», — деди Шольц тафсилотларни келтирмасдан. Қайд этилишича, Германия аввал Украинага 30 та шундай қурол топширган.

Шунингдек, Олаф Шольц 29 ноябрь куни Украина президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали мулоқот қилган. Украина томони сув ва электр таъминоти инфратузилмасига Россия томонидан берилган зарбалар оқибатлари ҳақида гапирган. Бунга жавобан Германия канцлери ҳужумларни қоралаган ва ҳамкасбини доимий қўллаб-қувватлашга ишонтирган.

«Ҳозирги кунга қадар Германия ҳукумати энергетика инфратузилмасини таъмирлаш учун тахминан 56 миллион евро миқдорида қисқа муддатли молиявий ёрдам кўрсатди. Германия яна 350 дан ортиқ генератор тақдим этади», — дейилади Бундестаг матбуот хизмати хабарида.

Август ойи бошида Украинага Германияда ишлаб чиқарилган биринчи учта «Гепард» ўзиюрар зенит қуроллари етказиб берилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов