Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати Риштон туманида 28 ноябрь куни содир этилган ЙТҲ юзасидан маълумот берди.

Фото: Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси

Фото: Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси

Қайд этилишича, соат 09:30 да Риштон тумани Бўстон қишлоғи ҳудуди бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган туман ИИБ ходими лейтенант Ҳ.М. бошқарувидаги Spark йўлнинг носоз қисмида техник шикастланиши оқибатида бошқарувни йўқотган. Сўнг йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб кетиши оқибатида шу йўлда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Ҳ.Ш. бошқарувидаги Damas билан тўқнашган. Транспорт воситаларининг ҳайдовчилари ҳушёр ҳолатда бўлган.

Содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Spark ҳайдовчиси Ҳ.М., Damas ҳайдовчиси Ҳ.Ш. ҳамда унинг 3 нафар йўловчиси турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёз 1 апрелга қадар ички бозорларга киритилади
Маҳаллий
“YouTube’даги обуначиларимиз сони МДҲ мамлакатлари ИИВ каналлариникидан ҳам кўп” — Шоҳрух Ғиёсов ИИВнинг медиамакондаги фаолияти ҳақида гапирди
Маҳаллий
Тошкентда йўловчи автобус ёниб кетди