Фарғона вилояти Тошлоқ туманида ҳокимлик ихтиёридаги хонадонни расмийлаштириб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошлоқ туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаролар I.А (муқаддам судланган) ва Д.М. ўзаро тил бириктириб, фуқаро М.Ў.га 7 000 доллар эвазига Фарғона шаҳар «Қиргули» мавзесидаги шаҳар ҳокимлиги ихтиёридаги хонадонни олиб беришни ваъда қилгани аниқланган. Улар муқаддам 5 400 долларни олган.
Ушбу пуллар ҳисобидан 200 долларни қайтарган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)