Фарғона вилоятида олмахонларни ноқонуний олиб киришга бўлган уриниш фош қилинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Фарғона туманида аниқланган ҳолатда чегарадош маҳаллалардан бирида шубҳа остига олинган шахсга тегишли 2 та ёғоч яшик божхоначилар ва ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда кўздан кечирилган.
Натижада махсус ясалган ва бўлмаларга ажратилган яшикларда қўшни давлатдан ноқонуний равишда олиб кирилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган 32 бош олмахон борлиги аниқланган. Шунингдек, уларнинг иккитаси қониқарсиз шароитдан нобуд ҳам бўлган.
Қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 30 миллион сўмга баҳоланган ушбу жониворлар Фарғона ҳайвонот боғига топширилди. Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга доир:
- Тошкентдаги аэропортда аёл тимсоҳ боласи, игуана ва питонларни ноқонуний олиб киришга уринди (видео)
- Тошкент ҳайвонот боғи аэропортда олиб қўйилган рептилиялар аҳволи ҳақида маълумот берди
- Тошкент ҳайвонот боғи браконьерлардан олиб қўйилган 57 та Нил тимсоҳининг аҳволи бўйича маълумот берди (фото)
- Тошкент халқаро аэропортида ноқонуний олиб ўтилган тимсоҳ ва буқаламун болаларининг 7 таси нобуд бўлди
Изоҳ (0)