Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Украина Қуролли кучлари бош штабининг даъво қилишича, 10 декабрдан бошлаб Россияда армияга «яширин сафарбарлик»нинг янги тўлқини бошланиши мумкин. Бу ҳақда штабнинг 27 ноябрь куни эрталаб берган ҳисоботида айтилади.

Фото: Reuters

Фото: Reuters
Мавжуд маълумотларга кўра, Россия Федерациясида ва Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудларида жорий йилнинг 10 декабридан бошлаб Россия босқинчи кучлари сафига яширин сафарбарликнинг навбатдаги тўлқинини ўтказиш бўйича тайёргарлик чоралари кўрилмоқда, — дейилади ҳисоботда.
21 сентябрь куни Россияда «қисман сафарбарлик» эълон қилинган эди. Айнан қанча одам ҳарбий хизматга чақирилиши ҳақидаги маълумот Россия президенти фармонининг яширин бандида берилган. Россия Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, унда 300 минг одамни сафарбар қилиш айтилган. Октябрь ойининг охирида сафарбарлик якунлангани, урушга чақирув режаси бажарилгани маълум қилинди. Бироқ сафарбарликни якунлаш ҳақидаги фармон чиқарилмади. Аввалроқ Meduza манбалари расмийлар қишда сафарбарликнинг иккинчи босқичини ўтказиши мумкинлиги ҳақида хабар қилганди. Расмий Кремль бундай режаларни рад этмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича судланган Полат Шамшетов тергов ҳибсхонасида вафот этди
Дунё
Туркияда 7,4 магнитудали зилзила юз берди
Дунё
Москва метросидаги энг йирик теракт, Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилган Гитлер ва 25 ёшида Британия тахтига ўтирган Елизавета. Кун хронологиясида 6 февраль