Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шимолий Корея ҳукумати 18 ноябрь куни «Хвасон-17» баллистик ракеталарини учиришда қатнашган Ким Чен Иннинг олимлар ва ҳарбийлар билан тушган суратларини чоп этди. Уларда КХДР раҳбарининг қизи ҳам бор.

Фото: North Korea’s Korean Central News Agency

Фото: North Korea’s Korean Central News Agency

Фотосуратлар Корея марказий ахборот агентлигида (KCNA) чоп этилган. Уларда Ким Чен Ин қизи билан ракета ва ҳарбий объект ходимлари олдида турганини кўриш мумкин. KCNA хабарига кўра, Ким Чен Ин тадбирда «суюкли қизи билан бирга» иштирок этган.

Шу билан бирга, агентлик хабарида янги ракета учирилиши ҳақида ҳеч нарса айтилмаган. Қайд этилишича, КХДР раҳбари ва унинг қизи фотосессия ўтказган.

Корея раҳбари ўз қизини иккинчи марта оммага кўрсатди. Биринчи марта қизнинг суратлари 19 ноябрь куни пайдо бўлган. Ўшанда Ким қизи билан Пхеньян халқаро аэропортидан «Хвасон-17» ракетасини учиришда иштирок этган.

Жанубий Корея разведкаси маълумотларига кўра, Ким Чен Ин ва рафиқаси Ли Сол Чжунинг икки қизи ва бир ўғли бор. Жанубий Кореянинг Yonhap нашрига кўра, суратдаги қиз Кимнинг кенжа қизи Жу Э бўлиши мумкин. Нашрнинг қайд этишича, қиз ташқи кўринишидан онасига ўхшайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Андижонда кредит маблағларини ўзлаштирган раҳбарларга жиноят иши қўзғатилди
Маҳаллий
Ўтган йили биржа бозорларимиз рекорд даражада ўсди — Республика валюта биржаси
Иқтисодиёт
“Россияга қарши энг яхши стратегик жавоб”: Украина фармацевтика компанияси Ўзбекистондаги “Река-Мед”ни сотиб олди