Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қат-қат хамирдан тайёрланадиган пирог мазали таъмга эга. Ушбу ширинлик осон тайёрланади ва таъми классик булочкалар, творог қўшиб тайёрланадиган бошқа пироглардан қолишмайди.

Фото: Lifehacker

Фото: Lifehacker

Керакли масаллиқлар: 

  • майиз — таъбга кўра 
  • ун — 2-4 қошиқ
  • қат-қат хамир — 300 г
  • сариёғ — 1 бўлак
  • творог — 500 г
  • тухум — 2 дона
  • шакар — 100 г
  • ванилин — 8 г
  • туз — 1 чимдим
Тайёрланиши:
  1. Майизларни иссиқ сувга 5-10 дақиқага солиб қўйинг. Кейин суюқликни тўкиб ташланг ва майизларни қоғоз сочиқ билан қуритинг.
  2. Столга ун сепиб, хамирни юпқа думалоқ қатлам қилиб ёйиб чиқинг.
  3. Пирог пишириладиган идишни ёғланг ва бироз ун сепинг.
  4. Эҳтиёткорлик билан хамирни қолипга қўйинг ва томонларига эътибор беринг. Ортиқча қирраларни кесиб олинг. Ширинликнинг начинкасини тайёрлаётган вақтда хамирни музлатгичга қўйинг.
  5. Творогга тухум қўшиб блендер ёрдамида аралаштиринг. Унга ванилин, шакар, туз ва майизни солинг.
  6. Хамирга творог массасини ёйиб, текисланг.
  7. Хамирни 30 дақиқа давомида 200 даража ҳароратда олдиндан қиздирилган печга қўйинг. Пирог пишгандан кейин уни тўлиқ совутиб олинг.
Ёқимли иштаҳа!

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Дунё
Туркия ва Суриядаги кучли зилзила: Вайроналар остидан одамлар қидирилмоқда — фоторепортаж