Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Истанбулда 24—26 ноябрь кунлари Бутунжаҳон ҳалол саммити доирасида ўтказилган ҳалол таомлар чемпионатида Ўзбекистон ошпазлари совринли ўринларни эгаллади.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати

Туризм ва маданий мерос вазирлиги маълумотига кўра, мазкур чемпионатда Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси жамоаси иккита кумуш ва битта бронза медалларини қўлга киритди.

Хусусан, Абу Ҳурайра Тўйчихўжаев «Замонавий ошхона — гўштли таом» ва «Балиқли таом» номинациялари бўйича иккита кумуш, Элёрбек Мирбабоев «Замонавий ошхона – гўштли таом» номинациясида кумуш ва Шоҳрузхон Ибрагимов «Балиқли таом» номинациясида бронза медалларини қўлга киритган.

Саммитда 80 та давлатдан делегатлар ва меҳмонлар иштирок этган бўлиб, у Туркия президенти ҳомийлигида, Ислом савдосини ривожлантириш маркази (ISDT) ва Ислом мамлакатлари стандартлаштириш ва метрология институти (SMIIC), шунингдек, Бутунжаҳон Ислом пазандачилик платформаси (WICS) кўмагида ўтказилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда 2022 йилда энг кўп қайси автомобиль ишлаб чиқарилгани маълум бўлди
Дунё
“Иккинчи Чернобил” — Дунайдаги экологик ҳалокат, қимматбаҳо картиналар ортилган Boeing’нинг бедарак йўқолиши ва Гандига уюштирилган суиқасд. Кун хронологиясида 30
Молия
Чорва молларидан автомобилгача: нега ўзбекистонликлар ўз жамғармаларини банкда сақламайди?