Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Режиссёр Жеймс Кемерон дунёдаги энг кассабоп фильмлардан бири бўлган «Титаник» кинокартинасида актёр Леонардо Ди Капронинг суратга тушишини истамагани ҳақида гапириб берди.

Маълум бўлишича, ҳозир 48 ёшда бўлган актёр Леонардо Ди Каприо 1997 йилда афсонавий «Титаник» фильмидаги Жек ролини ҳатто кастинг жараёнида ҳам йўқотиб қўйган, дейди режиссёр Жеймс Кемерон яқинда берган интервьюларининг бирида.

«Аввалига биз Лео билан учрашдик, кейин эса кино учун синов бошланди. Учрашув қизиқарли ўтди. Мен атрофга қарадим ва офисдаги барча аёллар Лео билан учрашиш учун йиғилишга келганини англадим. Бу истерика эди», — деб эслайди Кемерон.

Фото: Hello

Фото: Hello

Бироқ ёш актёр том маънода бутун жамоани мафтун этганига қарамай, режиссёрнинг сўзларига кўра, кастинг жараёнида у ўзини Кейт Уинслет билан ҳақиқий безоридек тутган.

«Шундай қилиб у бир неча кундан кейин қайтиб келди ва мен видео ёзиш учун камерани ўрнатдим. У бу рол учун имтиҳондан ўтишини билмас эди. Ди Каприо буни Кейт билан танишишдаги учрашувларидан бири деб ўйлади. Шунинг учун мен: ‘Майли, биз қўшни хонага кирамиз ва биз бир нечта қаторларни ўтказамиз ва мен буни видеога оламан’, дедим. У эса: ‘Ўқишимни назарда тутяпсизми? Мен ўқимайман’, деди. Мен унинг қўлини силкитиб: ‘Тўхтаганингиз учун раҳмат’, деди», — дейди режиссёр.

Бироқ Лео тезда режиссёр бўйсуниш кераклигини тушунди.

Ди Каприо: «Ўқимасам, ролни ололмайманми?», деди. Мен эса: ‘Ҳа. Бу менинг ҳаётимнинг икки йилини олган улкан фильм ва мен постпродюсерлик қилганимда, суратга олиш жараёнларидан сўнг кетасиз. Шунинг учун мен кастинг жараёнида нотўғри қарор қабул қилиб ҳамма нарсани бузмоқчи эмасман. Шундай экан, матнни ўқийсиз ёки ролни олмайсиз», — дедим.

Фото: «Yandeks.ru»

Фото: «Yandeks.ru»

«Мен ҳаракат қилишини айтгунимга қадар унинг борлиғи салбий муносабатга тўлган эди. У Жекга айланди. Кейт том маънода ролга киришиб кетди ва улар бу саҳнани ўйнашди. Булутлар тарқалиб кетди ва қуёш нурлари бизнинг Жекни ёритиб юборди. У худди шу йигит эди», — дейди Кемерон.

Фото: Hello

Фото: Hello

Маълумот учун, «Титаник» кино тарихида энг кўп маблағ келтирган фильмлар бўйича рекордни янгилади, Голливуд тарихидаги энг юқори даромад келтирган фильмга айланди ва 12 йилдан кўпроқ вақт давомида бу рейтингда юқори ўринни эгаллаб олди — бюджети 200 миллион долларга тенг бўлган картина бутун дунё бўйлаб 2 миллиард доллардан кўпроқ пул йиғди. Жеймс Кемероннинг ушбу кинокартинаси 14 та номинация бўйича «Оскар» мукофотига номзод бўлган ва 11 та ҳайкалча билан тақдирланган, бу академия тарихидаги мутлақ максимал рекорд ҳисобланади.

Мавзуга доир: 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Искандаров — энг яхши футболчи, Кападзе — энг яхши мураббий. Ўзбек футболида 2022 йилнинг энг яхшилари аниқланган маросимдан фоторепортаж
Маданият
Фарзандидан айрилган, 3 соат ухлаган, ҳожатхонада фаррошлик қилган: муваффақиятга эришиш йўлида турли қийинчиликлардан ўтган юлдузлар (фото)
Маҳаллий
«Сирдарёда бир сўм ҳам ўғирланмайдиган, коррупциясиз тизим яратилиши керак» — Сардор Умурзоқов