• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Французлар Европа ташқарисида ҳам маданият мавжудлигига амин бўлди». Луврдаги Ўзбекистон маданий меросига бағишланган кўргазма хорижий ОАВ нигоҳида

    23 ноябрь куни Париждаги Лувр музейида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкил этилган  «Ўзбекистон воҳаларининг мўъжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида» номли кўргазма очилди.

    Фото: Telegram / Саида Мирзиёева

    Фото: Telegram / Саида Мирзиёева

    Лувр дунёдаги энг катта ва энг кўп ташриф қилинадиган музейлардан бири бўлиб, энг йирик ва қимматли бадиий асарлар тўпламига эга. Ҳар йили бу ерга 10 миллионга яқин сайёҳ келади.

    Фото: Telegram / Саида Мирзиёева

    Фото: Telegram / Саида Мирзиёева

    Фото: Telegram / Саида Мирзиёева

    Фото: Telegram / Саида Мирзиёева

    Луврнинг Ришеле зали ва Ислом бўлимида хронологик кетма-кетликда жойлаштирилган бешта бўлимдан иборат катта кўргазма макони яратилди. Булар — «Воҳа давлатлари ва подшоҳликлари даври: Ипак йўлидаги маданиятларнинг мулоқоти», «Ўрта асрлар ва санъатнинг гуллаб-яшнаши», «Марказий Осиёда исломнинг тарқалиши, маданият ва фанда Уйғониш даври», «Ибн Синодан Чингизхонгача», «Буюк империялар даври: Темурийлар ва Шайбонийлар».

    Фото: Telegram / Саида Мирзиёева

    Фото: Telegram / Саида Мирзиёева

    Ўзбекистон тарихининг 1500 йилдан ортиқ даврини қамраб олган кўргазма мамлакатимизнинг 16 музейидан 138 та ноёб ашё, шу жумладан, кўргазма учун махсус реставрация қилинган 70 та экспонатдан иборат. Шунингдек, Франция, Буюк Британия ва АҚШнинг йирик музейларидан келтирилган 31 та буюм кўргазмадан жой олди.

    Фото: Telegram / Саида Мирзиёева

    Фото: Telegram / Саида Мирзиёева

    Ушбу кўргазма етакчи хорижий ОАВ ҳамда блогерлар эътиборини тортди.

    Маш: «Луврда келгуси олти ой давомида Ўзбекистон намойиш этилади»

    Россиянинг Маш интернет-нашрининг ёзишича, «Ўзбекистон воҳаларининг мўъжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида»  кўргазмаси ҳар куни 20 000 нафар сайёҳни қабул қилишга тайёр.

    «Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва унинг қизи Саида раҳнамолигида олимларнинг тўрт йиллик ҳамкорликдаги меҳнати эрамиздан аввалги V-ВИ асрларга оид 169 қадимий экспонат учун макон яратилди. Деворий сурат, саройлар деталлари, амалий санъат буюмлари ҳамда Катта Лангар Қуръони саҳифалари кўргазмада намойиш этилмоқда.

    Ҳатто Макроннинг шахсан ўзи ҳам кўргазмага ташриф буюриб, экспонатларни кўздан кечириб, ташкилотчиларга миннатдорчилик билдиришга ҳам улгурди», — деб ёзади нашр.

    360 тв: «Лувр кичик Ўзбекистонга айланди»

    Лувр кичик Ўзбекистонга айланди. Сабаби бу ерда «Ўзбекистон воҳаларининг мўъжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида»  кўргазмаси очилди. Очилиш маросимига Эммануэль Макроннинг шахсан ўзи ташриф буюрди.

    «Агар Парижга келгудек бўлсангиз, албатта, кўргазмага боринг ҳамда VIII асрга оид Катта Лангар Қуръонига эътибор қаратинг. Бу ислом оламининг энг муҳим қўлёзмаларидан бири. Китоб айнан кўргазма учун реставрация қилинган, жараёнга Лувр мутахассислари ҳам жалб қилинган. Кўргазма куратори Рокко Рантенинг сўзларига кўра, бундай кўргазмани яна 30-40 йилсиз ташкиллаштириш имконсиз», —  деб ёзади Россиянинг 360 тв телеканали.

    Сергей Минаев: «Ўзбекистон тарихи ҳақида жуда оз нарса биламиз»

    «Келгуси йили Самарқанд, ипак йўли ҳамда темурийлар даври, Ўзбекистон тарихи ҳақидаги ‘Тарих дарси’ ҳақида кўрсатув қиламан. Бу ҳақда жуда оз маълумотга эгамиз. ‘Ўзбекистон воҳаларининг мўъжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида’ кўргазмаси аҳамиятини унинг куратори Рокко Рантенинг сўзлари аниқ ифодалай олади: Яқин 30-40 йил ичида бундай кўргазмани ташкиллаштириш имконсиз», — дея фикр билдиради россиялик ёзувчи Сергей Минаев.

    «Антиглянец»: «Французлар Европа ташқарисида ҳам маданият мавжудлигига амин бўлди»Россиянинг «Антиглянец» Telegram-канали ушбу кўргазмадан сўнг, «французлар Европа ташқарисида ҳам маданият мавжудлигига амин бўлди», деган фикрда.

    «Парижга келсангиз, кўргазмага ҳеч бўлмаса Европа ташқарисида ҳам маданият мавжудлигига амин бўлган французларнинг ҳайратини томоша қилиш учун бўлса-да ташриф буюринг. Экспонатлар — Далварзинтепа ва Холчаён ёдгорликларидан топилган экспонатлар, Варахшадаги қизил рангли хонадан деворий сурат, Кофирқалъадан ўймакор панно, Катта Лангар Қуръони саҳифалари, Амир Темур мақбарасидан қўш эшик, Афросиёбдаги элчилар тасвири туширилган деворий сурат ҳақиқатан ҳам ҳайратингизга сабаб бўлади.

    Ўзим ҳам режалаштирилган шоппингни қолдириб, эртага Луврга қайтишимга тўғри келади. Агар келгуси йилнинг март ойигача Парижда бўлсангиз, кўргазмани ўтказиб юборманг», — дейилади Telegram-канал хабарида.

    Алёна Долецкая: «Парижда узоқроқ муддатга қолиб, бу гўзалликдан баҳра олсайдим»

    Россиялик журналист Алёна Долецкая «Ўзбекистон воҳаларининг мўъжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида»  кўргазмасини томоша қилиш учун Парижда узоқроқ муддатга қолиш истагини билдирди.

    «Ўтган йили Ўзбекистонга саёҳат қилган эдим, бироқ кўп нарсани кўрмаганим учун албатта у ерга яна боришим кераклигини тушундим. Парижда узоқроқ муддатга қолиб, бу гўзалликдан баҳра олсайдим. Агар Нукусдаги Савицкий музейидаги хазина бу ерга олиб келинса, Ўзбекистон қандай қилиб Парижни ‘портлатишинини’ тасаввур ҳам қила олмайман. Французлар ҳайратдан ёқа ушлаган бўларди», — деб ёзади Алёна Долецкая.

    Тина Канделаки: «Ўзбекистон Луврни забт этди»

    Россиялик таниқли журналист Тина Канделаки ўз ўқувчиларидан ушбу кўргазмани ўтказиб юбормасликни сўрамоқда.

    «Ўзбекистон ‘Ўзбекистон воҳаларининг мўъжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида’ ҳамда ‘Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари’ кўргазмалари вақтида Лувр ва араб дунёси институтини забт этди. Саида Мирзиёева кураторлигидаги кўргазмаларга тайёргарлик сўнгги уч йил давомида олиб борилди. Ўзбек ва француз олимлари ҳамкорлигида бир неча марта археологик экспедициялар ўтказилиб, уларда бир қанча ноёб экспонатлар топилди. Луврга ташриф буюрувчилар уларни илк марта кўриш имконига эга бўлади. Шунинг учун кўргазмага ташриф буюриш имкониятини қўлдан бой берманг, бунинг учун ҳали сизда вақт бор. У келгуси йилгача давом этади», — деб ёзади Тина Канделаки.

    Мавзуга доир: Видео: Париждаги Лувр музейида «Ўзбекистон воҳаларининг мўъжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида» кўргазмаси очилиши

    24.11.2022, 18:08   Изоҳ (0)   10551
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Аватар: Сув йўли» фильмининг янги трейлери намойиш этилди (видео)

    24.11.2022, 17:52

    Муваффақият бадали: «Титаник» Кейт Уинслетнинг ҳаётини барбод қилишига бир бахя қолгани ҳамда актрисанинг кинотанқидчилар нафратига дучор бўлгани ҳақида

    24.11.2022, 16:55

    Голливуд юлдузи Никол Кидман Америка кино институти фахрий мукофотини олади

    24.11.2022, 12:43

    Иркит ўрдакчадан гўзал оққушга: фильм аввалида хунук бўлса-да, якунида соҳибжамолга айланган қизлар ҳақидаги фильмлар

    24.11.2022, 10:37

    Instagram: Умрадан қайтган санъаткорлар, Юлдуз Усмоновадан янги қўшиқ, Паризодадан рақс дарси

    23.11.2022, 22:41

    «Президентнинг бундай йирик маданий тадбирга шахсан ташриф буюриши бизни руҳлантирди» — Парижда ишлаётган ўзбекистонлик ҳуқуқшунос Гулираъно Абдуллажонова

    23.11.2022, 21:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой ва АҚШ ўртасида савдо шартномаси имзоланди

    Дунё | 27 июн, 20:25

    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда

    Реклама | 27 июн, 19:30

    Уруш суратларини ёритган, халқ дардини гапирган ва ҳақиқат учун жон берган журналистлар

    Дунё | 27 июн, 20:10

    Трамп Салвадорга адашиб юборилган муҳожирни қайта депортация қилади

    Дунё | 27 июн, 19:55

    Покистонда ёғган кучли ёмғир камида 7 кишининг ўлимига сабаб бўлди

    Дунё | 27 июн, 19:40

    Қозон ва Самарада рўй берган мигрантлар иштирокидаги жиноятларга ўзбеклар аралашмагани маълум қилинди 

    Ўзбекистон | 27 июн, 19:30

    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар

    Реклама | 27 июн, 18:00

    Киносаёҳат: Голливуднинг машҳур фильм ва сериаллари суратга олинган локациялар

    Кино | 27 июн, 19:20

    НАТО саммити: Трамп учун “шоу” ва Россияга қарши янги даврнинг бошланиши

    Дунё | 27 июн, 19:15

    Нима учун меҳмонхоналар ёқимли ҳид таратади ва уйда меҳмонхона ифорини қандай яратиш мумкин?

    Лайфстайл | 27 июн, 18:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.