Уэльс ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл ЖЧ—2022 гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Эронга қарши баҳсда асосий таркибда майдонга тушди.
Шу тариқа уэлслик футболчи терма жамоа сафидаги ўйинлари сонини 110 тага етказиб олди ва рекорд ўрнатди.
Бунга қадар рекорд захирада қолдирилган Крис Гантерга тегишли эди. Гантер 109 марта Уэльс шарафини ҳимоя қилган.
Бэйл Уэльс сафида 41 та голга муаллифлик қилган ва бу борада ҳам етакчи ҳисобланади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)