Англиянинг Goal нашри 2022 йилги Жаҳон Чемпионати гуруҳ босқичи 1-тур якунидан сўнг фаворитлар рейтингини тузиб чиқди.
Нашр мундиалдан олдин ҳам фаворитлар рўйхатини эълон қилганди. Иккинчи талқинга кўра, Бразилия етакчиликни сақлаб қолди, Испания иккинчи ўринга кўтарилиб олди, Аргентина эса 8-ўринга тушиб кетди.
Қуйидаги фаворитлар топ-10 лиги билан танишинг:
- Бразилия (аввал 1-ўринда эди);
- Испания (4-ўрин);
- Франция (5-ўрин);
- Англия (6-ўрин);
- Нидерландия (7-ўрин);
- Португалия (11-ўрин);
- Бельгия (9-ўрин);
- Аргентина (2-ўрин);
- Швейцария (14-ўрин);
- Дания (8-ўрин).
Изоҳ (0)