Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар ЖЧ—2022 1-тури доирасида Сербияга қарши кечган баҳсда (2:0) жароҳат олди.
Сербия ҳимоячиси Никола Миленкович билан тўқнашувдан кейин «ПСЖ» футболчисининг ўнг оёғидаги болдир суяги билан товон суягини бириктирувчи бўғинда оғриқ кузатилган.
Неймар ўйиннинг 80-дақиқасида алмаштирилди ва захира ўриндиғида либоси билан бошини беркитган ҳолда ўтирди.
Бразилия терма жамоаси шифокори Родриго Ласмарга кўра, Неймарнинг жароҳати ҳақида бирор нима дейиш учун тиббий кўрик натижаларини кутиш керак. «Пентакампионлар» устози Тите эса Неймар ЖЧ—2022 да яна тўп суришига ишончи комил эканини айтди.
Мазкур баҳсда Неймарга нисбатан 9 марта қўполлик ишлатилди. Бу ЖЧ—2022 1-тури учун энг юқори натижа. Ундан кейинги ўринда Испания ярим ҳимоячиси Гави ўрин олган, унга нисбатан 5 марта қўполлик ишлатилган.
Изоҳ (0)