• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12857.35
    • RUB163.45
    • EUR14672.81
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Афғонистонда очарчилик туфайли одамлар фарзандларини ва ўз органларини сотмоқда

    Афғонистонликларнинг баъзилари ўз фарзандларига седатив (тинчлантирувчи) дорилар бериб, улардаги очлик ҳиссини сусайтиришга мажбур бўлаётган бўлса, бошқалар кун кечириш учун болаларини ёки ўз органларини сотмоқда.

    Бу орада эса ҳокимият тепасига толиблар келганидан кейин чет элдан пул оқими тўхтаган мамлакатда қиш бошланмоқда ва миллионлаб одамларга очарчилик хавф солмоқда, деб ёзади BBC.

    Фото: BBC

    Фото: BBC

    Нон ўрнига ҳапдори

    «Болаларимиз тинимсиз йиғлайди, ухлай олмайди, чунки ейдиган ҳеч вақомиз йўқ, — деди Абдул Ваҳоб исмли маҳаллий фуқаро. — Мажбурликдан дорихонага бориб, ҳапдорилар сотиб оляпмиз ва болаларимизга беряпмиз».

    Абдул мамлакатнинг катталик бўйича учинчи ўринда турувчи Ҳирот шаҳри чеккасида, сомонли лойдан қурилган минглаб уйчалардан бирида яшайди. Маҳаллий аҳоли айтишича, болаларга ҳапдори бериш амалиётидан кўпчилик фойдаланади.

    Ғулом Ҳазрат чўнтагидан ҳапдори ўрамини чиқарди. Бу алпразолам — одатда асаб бузилишларида ёзиб бериладиган транквилизатор. Ғуломнинг олти нафар фарзанди бор, уларнинг энг кичиги бор-йўғи 1 ёшда. «Лекин мен ҳатто унга ҳам бу доридан бераман», — деди у.

    Бошқалар эсситалопрам ва серлифт ўрамларини кўрсатди, улар ҳам бу дориларини фарзандларига ичиради. Улар одатда депрессия ва хавотир ҳиссини камайтириш учун қўлланилади. Шифокорлар сўзларига кўра, бу дорилар тўйиб овқат емайдиган болаларга берилса, жигарга зарар етказиши ёки сурункали чарчоқдан тортиб, уйқу бузилишигача бўлган бошқа кўплаб муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

    Органларни сотиш

    Аммар исмли фуқаронинг айтишича, уч ой аввал унинг буйрагини кесиб олишган. Унинг ёши эса эндигина 20 дан ошган.

    «Бошқа йўлим йўқ эди, — деди у. — Маҳаллий клиникада буйракни сотиш мумкин, деб эшитдим. У ерга бориб, шундай қилмоқчилигимни айтдим. Бир неча ҳафтадан кейин мени бу касалхонага чақиришди. Мендан таҳлиллар олишди, кейин қанақадир укол қилишди, шундан сўнг ҳушимни йўқотдим. Жуда қўрқдим, аммо бошқа иложим йўқ эди».

    Аммарга қарийб 270 минг афғоний (тахминан 3100 доллар) тўлашган, пулнинг катта қисми қарзларини қайтаришга кетган, ахир у оиласини боқаман деб қарзга ботганди.

    Шунингдек, нашр журналистлари етти ой аввал буйрагини сотган ёш она билан ҳам суҳбатлашган. Улар ҳам қарзларини қайтариши керак бўлган. Бир неча йил аввал улар қўй сотиб олиш учун қарз олган, аммо жониворлар сув тошқини оқибатида нобуд бўлган, оила эса даромад манбаидан айрилган. Аёл буйраги эвазига олган 240 минг афғоний (2700 доллар) эса етарли бўлмаган.

    Болаларни сотиш

    «Беш ёшли қизчамни 100 минг афғонига сотдим», — деди яна бир афғонистонлик Низомиддин.

    «Егулик олишга пулимиз йўқ, шунинг учун маҳаллий масжидга бориб, қизимни сотмоқчилигимни айтдим», — деди 4 ёшли қизалоқнинг отаси Ҳазратулла.

    Қизчани у Қандаҳор вилоятида яшайдиган оиланинг ўғлига турмушга чиқиши учун сотишган. Ҳазратулла бўлғуси битим учун олдиндан тўлов олган.

    «Пулни кичик ўғлимга егулик ва дори сотиб олишга сарфладим.Қаранг, у қанчалик оч қолган», — дея Ҳазратулла ўғлининг кийимини кўтариб, шишиб кетган қоринчасини кўрсатди.

    «Чегара билмас шифокорлар» халқаро мустақил гуманитар ташкилоти маълумотларига кўра, бу йил уларнинг Афғонистондаги бўлинмаларига овқатга тўймаслик симптоми билан ўтган йилга нисбатан 47 фоизга кўпроқ беморлар келиб тушган.

    Афғонистондаги вазият

    2021 йил августи охирида АҚШ ўз қўшинларини Афғонистондан олиб кетиб, у ердаги дипломатик иштирокини тўхтатди. Афғонистондаги ҳарбий миссия АҚШ тарихидаги энг узоқ давом этган миссияга айланди ва 20 йилга чўзилди. Бу вақт ичида у ерда 2460 нафар америкалик аскарлар ҳалок бўлди.

    Шундан кейин мамлакатда ҳокимиятни «Толибон» ўз қўлига олди. Халқаро ҳамжамият уларни қонуний ҳукумат деб тан олмади ҳамда ўзларининг молиялаштириш дастурлари ва бошқа ёрдамларини тўхтатди.

    Мавзуга доир:

    • Афғонистон собиқ ҳукумати қулашига сабаб бўлган омиллар саналди
    • АҚШ Афғонистонни НАТОдан ташқаридаги асосий иттифоқчи мақомидан маҳрум қилди
    • «Толибон» АҚШнинг афғон захираларини Швейцарияга ўтказиш қарорини қоралади ва буни халқаро ҳуқуқни бузиш деб атади

    25.11.2022, 21:39   Изоҳ (0)   19962
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси етказиб беришни тиклади

    25.11.2022, 21:30

    Лукашенко Беларусга ҳужум бўлган тақдирда, КХШТ ёрдам беришига умид қилмоқда

    25.11.2022, 20:57

    Россия урушга йиллик бюджетининг чорак қисмини сарфлаган — Forbes

    25.11.2022, 20:45

    НАТОга имкон қадар тезроқ аъзо бўлишимиз керак — Швеция ТИВ

    25.11.2022, 20:16

    Қозоғистонда суицид ҳақидаги маълумот сабабли ЖССТ сайти блокланди

    25.11.2022, 19:54

    Путин урушга сафарбар қилинганларнинг оналари билан учрашди (видео)

    25.11.2022, 19:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    iPhone 17’нинг экрани бошқа моделларникидан ёмонроқ бўлиши айтилмоқда

    Гаджетлар | 4 июн, 18:50

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    Дунё | 4 июн, 18:49

    Ўзбекистонда чиқинди тозалаш хизматларидан қанча тушум бўлгани очиқланди

    Ўзбекистон | 4 июн, 18:30

    Англияда уйдан қочиб кетган тошбақа 1 йил ичида атиги 1,5 км масофани босиб ўтди

    Қўзиқорин | 4 июн, 18:15

    Аҳолининг 11 фоиздан ортиғи пенсионер: Ўзбекистонда пенсия олувчилар сони 4,2 млн нафарга етди

    Иқтисодиёт | 4 июн, 18:02

    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда

    Реклама | 4 июн, 18:00

    Самарқандда 19 нафар ҳоким ёрдамчиси жиноий жавобгарликка тортилди 

    Ўзбекистон | 4 июн, 17:53

    Монако маликаси давлат хазинасидаги маблағларни таъмирлаш ва қимматбаҳо мебелларга сарфлагани ортидан мамлакатда катта жанжал бошланди

    Лайфстайл | 4 июн, 17:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.