Европа Иттифоқи (ЕИ) Россиядан нефть етказиб бериш бўйича нарх чегарасини тўлиқ жорий этишни кечиктиришни ва уни етказиб бериш бўйича асосий қоидаларни юмшатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Агентлик Европа Иттифоқи расмийлари чекловлар номинал киритилгандан сўнг 45 кунлик «ўтиш даври»ни жорий этишни таклиф қилаётган ҳужжатни кўриб чиққан.
Таклиф этилган имтиёзли давр 5 декабргача — нефть санкциялари кучга кириши керак бўлган санага қадар юкланган ва 19 январгача туширилган нефтга нисбатан қўлланилади, — дейилади Bloomberg ҳисоботида.
Агентлик суҳбатдошларига кўра, Европа Иттифоқи элчилари чекловни тасдиқлаш учун бугун, 23 ноябрь куни учрашади.
Европа Иттифоқида кўриб чиқилаётган қонун лойиҳаси белгиланган лимитдан ортиқ сотиб олинган Россия нефтини ташувчи кемаларга нефтни тушириш бўйича Европа хизматларидан фойдаланишни тақиқловчи қоидани юмшатади.
Аввалроқ WSJ манбаларга таяниб, Россия нефтининг нархи бир баррель учун 60-70 доллар оралиғида белгиланиши мумкинлигини маълум қилганди.
Европа Иттифоқи чекловчи ташаббусни саккизинчи санкциялар пакети доирасида амалга ошириш ниятида.
Bloomberg маълумотларига кўра, нарх чегараси бир баррель учун муҳокама қилинган 40-60 доллар оралиғидан бироз юқорироқ бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)