Лондоннинг “Челси” клуби ёзги трансфер ойнаси вақти таркибини янгилашни фаол тарзда давом эттирмоқда. “Аристократлар” керакcиз футболчиларни сотиш орқали ҳозиргача 230 миллион евродан ортиқ даромад кўрди ва бу жараён ҳали ҳам давом этмоқда.

Таниқли журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, клуб раҳбарияти фақат Кристофер Нкунку ва Николас Жексон билан эмас, балки яна тўрт нафар футболчига ҳам “чиқиш эшигини кўрсатган”. Ушбу рўйхатдан қуйидагилар жой олган: Ренату Вейга, Бен Чилуэл, Раҳим Стерлинг ва Аксел Дисаси. Мазкур футболчилар асосий таркиб рўйхатидан чиқарилган бўлиб, трансфер ойнаси ёпилгунига қадар жамоани тарк этиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, “Челси” трансфер бозорида харидлар бўйича ҳам фаол ҳаракат қилмоқда. Клуб саккиз нафар янги футболчини сотиб олиб, бунинг учун тахминан 280 миллион евро сарфлаган. Бу кўрсаткич билан “кўклар” Европа клублари орасида энг фаол харидорлар қаторидан жой олган.
Изоҳ (0)