Тошкентдаги кўча чироқлари сарфини камайтириш натижасида кунлик электр энергияси сарфи 25 фоизга камайди. Бу ҳақда «Тошшаҳарнур»га таяниб Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тошкентда 16 ноябрдан бошлаб кўча ёритиш тармоқларида қўшимча энергия сарфини чеклаш режими жорий этилган эди.
Таъкидланишича, бу кунлик электр энергияси сарфини 25 фоизга камайтирди. Октябрь ойида ўртача кунлик истеъмоли 115,9 минг кВт-соат бўлса, ноябрь ойида бу кўрсаткич 87,8 минг кВт-соатни ташкил этди.
Натижада кунига 28,1 минг кВт-соат ёки ойига 843 минг кВт-соат электр энергияси тежалди. Таққослаш учун ушбу тежалган электр энергияси Ўзбекистондаги 4 400 та хонадоннинг ўртача бир ойлик истеъмолини ташкил этади.
Аввалроқ Тошкент кўчаларини ёритишга 136,3 минг дона ускунадан фойдаланилиши ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)