• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Дарё» кундалигида 23 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    «Дарё» нашри 23 ноябрда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.

    Зеленский украиналиклар «ҳар қандай сценарий»га тайёр туриши кераклигини айтди

    Украина президенти Владимир Зеленский Украина янги ҳужумларга учраган тақдирда фойдаланиш учун 4 мингдан ортиқ ёрдам пунктлари яратилганини маълум қилди

    Украинага янги ракета ҳужумлари содир бўлган тақдирда фойдаланиш учун 4 мингдан ортиқ «бузилмас пунктлар» — уяли алоқа, интернет, электр ва иссиқлик таъминоти билан жиҳозланган нуқталар тайёрлаб қўйилди. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский ўз видеомурожаатида маълум қилди.

    «Аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича янги «Бузилмас пунктлар» лойиҳамизни бутун мамлакат бўйлаб ҳам жорий қилмоқдамиз. Шу куннинг натижаси ўлароқ, 4 мингдан ортиқ ана шундай пункт тайёрланди. Яна кўп ишлар режалаштирилган», — деган президент.

    Украина президенти шунингдек, бундай пунктларда «асосий хизматлар»нинг барчаси — электр, сув, иссиқлик, биринчи тиббий ёрдам қутиси, мобил алоқа ва «кеча-ю кундуз ишловчи мутлақо бепул» интернет мавжуд бўлишини таъкидлади. Бу пунктлар мактаблар, шифохоналар, вилоят ва туман ҳокимликлари қошида ишлайди.

    Айни вазиятда Зеленский украиналиклар «ҳар қандай сценарийга» тайёр туриши кераклигини қўшимча қилди.

    АҚШ МРБ босқиндан норози россияликларни агентликка ёлламоқчи

    АҚШ Марказий разведка бошқармасининг разведка хизмати бошлиғи Дэвид Марлоу бошқарма Украинадаги урушдан норози россияликлар билан ҳамкорлик қилиш ниятида эканини айтди. Бу ҳақда The Wall Street Journal Марлоунинг баёнотига асосланиб хабар бермоқда.

    Марлоунинг тушунтиришича, уруш бошланишидан олдин Россия президенти ўз мамлакатининг кучи Украина ва НАТОга таъсир ўтказа олиши ҳақида гапирган. «Аммо у бирин-кетин ҳаммасини бой берди», — дея қўшимча қилди разведка бошлиғи.

    «Биз бутун дунё бўйлаб бунга (Украинадаги урушга) биз каби қарши бўлган россияликларни қидирмоқдамиз ... Биз ҳамкорликка тайёрмиз», — деган Марлоу.

    The Wall Street Journal қайд этишича, разведка бошлиғининг сўзлари МРБ собиқ ходимларининг баёнотларига мос келади — уларда Россиянинг Украинага босқини россиялик ҳарбийлар, олигархлар, бизнесменлар ва уруш бошланганидан кейин Россияни тарк этганлар орасидан янги агентларни ёллаш учун қулай замин яратиши таъкидланган.

    Украинада уруш бошланганидан кейин Россия ва Ғарб давлатлари юзлаб дипломатларни ҳудудидан чиқариб юборди. «РБК» ҳисоб-китобларига кўра, 2022 йилнинг январидан августигача дипломатик ваколатхоналарнинг 550 дан ортиқ ходими Россияга қайтарилган, уларнинг баъзилари жосусликда гумон қилинган. Россиялик дипломатларнинг аксарияти АҚШ, Болгария ва Польшадан чиқариб юборилган. Бунга жавобан Россия ҳам 300 дан ортиқ одамни чиқариб юборди.

    Европарламент Россияга нисбатан янги резолюцияни қабул қилди

    Европарламент аъзолари 22 ноябрь куни Страсбургда бўлиб ўтган ялпи мажлисда Россияни «терроризмга ҳомийлик қилувчи ва терроризм воситаларидан фойдаланадиган давлат» деб тан олувчи резолюцияга овоз берди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

    Резолюция 494 та овоз билан қабул қилинган, 58 нафар депутат ушбу ҳужжатга қарши овоз берган, 44 нафари эса бетараф қолган. Ҳужжатда нафақат Украинадаги уруш билан боғлиқ айбловлар, балки Россияга қарши бошқа айбловларни ҳам бор.

    Европарламент Европа Комиссияси ва Европа Иттифоқига аъзо давлатларни «Россияга санкцияларни четлаб ўтишга ёрдам беришга ҳаракат қилаётган давлатларга қарши мумкин бўлган чораларни кўриб чиқишни» таклиф қилади.

    Европарламент депутатларининг тавсиялари орасида «Россия ёқилғи ва уран импортига зудлик билан ва тўлиқ эмбарго қўйиш, шунингдек, ‘Шимолий оқим 1’ ва ‘Шимолий оқим 2’ газ қувурларидан бутунлай воз кечиш» ўрин олган.

    Тайван Хитой қирувчилари ва кемалари оролга яқинлашаётгани ҳақида хабар бермоқда

    Тайван мудофаа бошқармаси оролга туташ ҳудудда Хитой халқ озодлик армияси (ХХОА) Ҳарбий-денгиз кучларининг тўртта кемаси, иккита қирувчи самолёти ва бир ҳарбий вертолётини аниқлади, деб ёзмоқда «РБК» бошқарма хабарига таяниб.

    «Бугун, соат 6:00 ҳолатига (Тошкент вақти билан 3:00) Тайван атрофида ҳудудда Хитой халқ озодлик армияси нинг учта учар аппарати ва тўртта кемаси аниқланди», — дейилади хабарда.

    Тайван Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, манёврлар давомида Хитойнинг иккита Ж-16 қирувчи самолёти жануби-ғарбий ҳудуддаги Тайван ҳаво ҳужумидан' мудофаа идентификация зонасига кирган, орол шарқида эса сувости кемасига қарши Ка-28 вертолёт қайд этилган.Тайван армияси бунга жавобан самолётларни ҳавога кўтарди, радиоогоҳлантиришлар берди ва зенит-ракета тизимларини шайлади.

    Умуман олганда, Тайван Хитойдан ажралиб чиққани ҳақида 1949 йилда, фуқаролар уруши даврида эълон қилган. Пекин оролнинг мустақиллигини тан олмайди ва уни ўз провинцияси деб ҳисоблайди.

    Ўзбекистон ерларининг шўрланиб бориши қишлоқ хўжалигини чеклашга олиб келмоқдами?

    Экспертларнинг баҳолашига кўра, бугунги кунда Ўзбекистондаги 70 фоиздан ортиқ ер майдонлари деградацияга учраган бўлиб, ҳар йили 830 млн долларлик йўқотишлар кузатилмоқда. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.

    Хусусан, энг кўп шўрланган ерлар Қорақалпоғистонда (90-95 фоизни), Бухорода (96 фоизни) ва Хоразм воҳасида (95-100 фоизни) жойлашган. Давлат экология қўмитасининг маълумотига кўра, органик моддаларнинг 30-40 фоизга камайиши ҳисобига республика ҳудудининг 40 фоиз тупроқлари унумдорлиги пасайган.

    Шу билан бирга, 800 минг гектарга яқин суғориладиган ерлар суғориш техникаси ҳамда ерларни текислаш тадбирлари нотўғри амалга оширилаётгани туфайли эрозияга учрамоқда.БМТнинг барқарор экотизимлар ва чўлланиш бўйича Глобал маркази экспертлари яқин йилларда ерларнинг деградацияси қишлоқ хўжалиги ривожланишини чеклашга олиб келиши мумкинлигини таъкидлаган.

    «Ўзбекистонда ерларни деградация ва чўлланишга қарши курашиш бўйича бир қатор тадбирлар олиб борилиши, Кейинги йилларда ердан фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги, ўрмон хўжалиги соҳалари ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича кўплаб меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган бўлса-да, бундай ҳолатларнинг олдини олишда замонавий инновацион технологияларни жорий этиш муҳим масала», — дейилади Сенат хабарида.

    23.11.2022, 23:00   Изоҳ (0)   12909
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қозоғистонлик сиёсатчи КХШТ бош котиби бўлади

    23.11.2022, 22:50

    Зеленский Европарламент Россияни «терроризм ҳомийси» деб эълон қилганига муносабат билдирди

    23.11.2022, 22:30

    Британия суди Шотландияда мустақиллик референдуми ўтказилишига қарши чиқди

    23.11.2022, 20:18

    Молдова Украина энергетика тизимига берилган ракета зарбалари туфайли электрсиз қолди

    23.11.2022, 20:12

    Киев ва Украина вилоятларига яна ракета зарбалари берилди. Қурбонлар ва ярадорлар бор (видео)

    23.11.2022, 19:45

    АҚШда 30 йил аввал музлатилган эмбриондан соғлом эгизаклар дунёга келди. Бу янги рекорд ҳисобланади (фото)

    23.11.2022, 19:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин Трампдан Украинанинг босиб олинган ҳудудларини тан олишни талаб қилмоқчи — WSJ

    Дунё | 8 август, 15:05

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    “ПСЖ” дарвозабонига “Манчестер Сити”, “Челси” ва “Бавария” қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 8 август, 15:04

    Қўл остидаги ходимларига қулдек муносабатда бўладиган такаббур машҳурлар

    Шоу-бизнес | 8 август, 14:53

    Путин Шавкат Мирзиёевга АҚШ президенти махсус вакили билан музокаралари асосий натижаларини айтди

    Ўзбекистон | 8 август, 14:33

    Европа аэропортларда сув олиб ўтиш тақиқи бекор қилиниши мумкин

    Дунё | 8 август, 14:21

    Женнифер Лопес концертидан сўнг Арманистондаги стадион майдони яроқсиз ҳолга келди

    Спорт | 8 август, 13:49

    Сунъий интеллект ёрдамида 1 йил олдин бедарак йўқолган сайёҳ жасади топилди

    Дунё | 8 август, 13:45

    Beeline кунлик абонент тўлови бўйича Рақобат қўмитаси кўрсатмасини бажарди

    Ўзбекистон | 8 август, 13:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.