«Дарё» интернет-нашри Тошкент шаҳри ҳокимлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши билан биргаликда «Маҳалла. Муаммо. Мулоҳаза» лойиҳасини тақдим этиб келмоқда. Лойиҳанинг 7-сон мавзуси «Маҳалла футболи» бўлиб, дастур меҳмони сифатида спорт журналисти ва шарҳловчи Даврон Файзиев таклиф этилди.
Даврон Файзиев болалар футболидаги коррупция, таниш-билишчилик, мураббийларнинг моддий манфаат эвазига адолатсиз қарорлар қабул қилиши ҳолатларига тўхталиб ўтди.
Виждонсиз мураббийлар ҳам бор, буни тан олиш керак. Маблағ учун адолатсиз қарорлар чиқариб, талантларни четга суриб қўйиб, шароити яхши болаларга кўпроқ эътибор қаратишади.Унинг таъкидлашича, амбицияга эга бўлган мураббийлар ҳам бор. Улар талантларни етиштириб чиқаришдан манфаатдор.Энди бу уларнинг ўзига ҳавола. Келажакда яхши мутахассис бўлиш амбицияси йўқ унақа мураббийларда, бугунги кун билан яшашади. Футбол — коллектив спорт тури, барибир ҳамма билади кимнинг адолат билан, тўғри ишлаётганини. Эртага ҳаммаси юзага чиқади ва кўпинча бунақа мураббийларнинг футболдаги умри қисқа бўлади. Улар ҳурматга, натижага ва ютуққа эришмайди. Улар ўша даражада қолиб кетади, — дейди дастур меҳмони.
Улар қаттиққўллик, имконияти паст бўлган болаларни жамоада чиқариб юборишади, лекин ўз ишига профессионал ёндашади. Мана шундай мураббийларни кўпайтиришимиз керак, асосий мақсадимиз шу, — дея қўшимча қилди Даврон Файзиев.
Кўрсатувни тўлиқ тарзда «Дарё»нинг YouTube’даги саҳифаси орқали томоша қилиш мумкин.
Изоҳ (1)
Karrupsiyani yoqmaguncha natijaga erishish qyn ozbekstonda tansh blsh chli rvojlanga haqiqiy talantla fudbol oynashi uchun pul kere sharoiti tori kemidgan puli yoq qiynalgan talantla kochada kra qladi yo sartaroshli qvotti magazin yurgzadi