22 ноябрь куни Париждаги анъанавий равишда расмий тадбирлар ўтказиладиган Фахрийлар уйида расмий ташриф билан Францияда бўлиб турган Шавкат Мирзиёевни кутиб олиш маросими бўлди.
Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, майдонда олий мартабали меҳмон шарафига Франция гвардияси ҳарбий хизматчилари саф тортди. Ҳарбий оркестр икки мамлакат давлат мадҳияларини ижро этди. Гвардиячилар давлатимиз раҳбари олдидан тантанали юриб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев ва Франция ташқи савдо, иқтисодий жозибадорлик ва хориждаги француз фуқароларининг ишлари бўйича вазири Оливье Бешт фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутлади.
Маросимдан сўнг Ўзбекистон делегацияси Франция президенти қароргоҳи — Елисей саройига йўл олди. У ерда олий даражадаги икки томонлама музокаралар бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)