«Дарё» интернет-нашри Тошкент шаҳри ҳокимлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши билан биргаликда «Маҳалла. Муаммо. Мулоҳаза» лойиҳасини тақдим этиб келмоқда. Лойиҳанинг 7-сон мавзуси «Маҳалла футболи» бўлиб, дастур меҳмони сифатида спорт журналисти ва шарҳловчи Даврон Файзиев таклиф этилди.
Даврон Файзиев дастур давомида болалар футболидаги муаммолар ҳақида гапириб, сўнгги йилларда сохта ҳужжатлар орқали спортчининг ёшини кичрайтириш ҳолатлари камайиб қолганини таъкидлади.
Ота-оналар бу ҳаракати (фарзандининг ёшини кичрайтириш — таҳр.) билан ўз фарзандининг фаолиятини синдириб қўйиши мумкин. Чунки ҳозир технологиялар ривожланиб кетган, неча ёшга кичрайтирганини дарҳол аниқлашяпти.Масалан, бизнинг баъзи бир истеъдодли футболчиларимиз ҳам Европада мана шундай муаммога дуч келди ва фаолияти барбод бўлди.
Ўзимизда ҳам раҳбариятнинг топшириғи билан қатъий текширувлар ўтказилди ва бир неча ҳолатлар фош бўлди. Ота-оналар бугунги натижани деб ноқонуний иш қилади ва шу куннинг ўзида фарзандининг келажагига нуқта қўяди.
Лекин ҳозир тизим анча тартибга келиб қолган, — дейди шарҳловчи.
Кўрсатувни тўлиқ тарзда «Дарё»нинг YouTube’даги саҳифаси орқали томоша қилиш мумкин.
Изоҳ (0)